alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Снайпер» фильми ҳақида

Фильмнинг асосий воқеалари Ўзбекистон, Россия Федерацияси ҳамда Туркияда бўлиб ўтади. Туркиядаги суратга олиш ишлари 21 ноябрдан 1 декабрга қадар давом этган бўлиб, фильмнинг туб бурулиш саҳналари айнан ушбу давлатда суратга олинган. Фильмда турк актёри Дуғукан Эрдем ҳам суратга тушган. 

alt

Фильмда бош ролни ўзбек кино оламининг энг кассабоп актёрларидан бири Улғубек Қодиров ижро қилмоқда. Фильм продюсери Руслан Мирзаевнинг маълумотларига қараганда Улуғбек Қодиров мураккаб жанг саҳналарини каскадёрсиз ўзи ижро қилмоқда.

alt

Фильм ижодий жамоаси бош қаҳрамонни ижро қилаётган актрисани маълум қилмаяпти. Бош қаҳрамонни ижро қилаётган актрисанинг номи ҳалигача мавҳумлигича қолмоқда. 

alt

Шунингдек, фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова бош ролларни ижро қилмоқда. Режиссёр Озод Шамснинг фикрларига қараганда, мазкур актёр ва актрисалар доимий комедик ролларда эмас, балки томошабин кутмаган даражада ўзгарган ҳолда номоён бўлишади. 

alt

Фильм режиссёри Озод Шамс ҳам, продюсери Руслан Мирзаев ҳам фильм ғоясини сир сақламоқда. 

alt

Айни кунларда суратга олиш ишлари юртимизда жадаллик билан давом этмоқда. Фильмнинг тахминий премераси баҳор фаслига мўлжалланган. 

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг