Тез кунда Санжар Шодиевдан янги фильм
Режиссёр Санжар Шодиев узоқ танаффусдан сўнг, томошабинлар ҳукмига янги фильмини тақдим этмоқда. Картина «Сени ўзим бой қиламан» деб номланган бўлиб, режиссёр мазкур фильмда шоу-бизнесда бўлаётган барча воқеаларни, парда ортида қолган ва томошабиннинг ҳаёлига келмайдиган жиҳатларни кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.
Фильмда ўзбек шоу-бизнесининг энг ёрқин вакиллари жумладан, Жавохир Зокиров, Зарина Низомутдинова, Равшан Собиров, Адиз Ражабов, Шароф Муқимов, Достон Убайдуллаев, Шохида Исмоилова, Санжар Шодиев, Алишер Отабоев, Абдували Ражабовлар рол ижро этишган. Бир сўз билан айтганда томошабин бу фильмда юлдузлар ёғдусига гувоҳ бўлишади,
Фильм премьерасини 25 апрелда, Алишер Навоий номли киносаройда тантанали равишда ўтказиш режалаштирилган. Пойтахтимиз кинотеатрларида эса «Сени ўзим бой қиламан» фильмини томошабинлар 26 апрелдан бошлаб томоша қилишлари мумкин бўлади.
Демак, премьерага оз фурсат қолди. Бизни кузатишда давом этинг. «Юлдузли тақдимот»дан эса фоторепортажни албатта ҳукмингизга ҳавола этамиз.
ИЗОҲЛАР 0