alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Умидахон:Сўнгги нафасимгача фильм премьерасидан

25 июль куни пойтахтимизнинг “Алишер Навоий” киносаройида режиссер Соҳиб Аббосхоннинг “Сўнгги нафасимгача” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

alt
 
Режиссер ва барча кино ижодкорларини табриклаш мақсадида мен ҳам дўстларим билан премьерага бордим.
 
alt

alt

alt 

alt

Шу куни зал турли ёшдаги томошабинлар билан гавжумлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин эди.
 
alt

alt

alt
 
Премьерани таниқли актёр Учқун Тиллаев олиб бордилар. Даставвал саҳнага фильм режиссёри Соҳиб Аббосхон таклиф этилди. Сўзга чиққан режиссёр томошабинларга аввалига фильмга ишланган саундтрекни томоша қилишни таклиф этдилар.

altalt

alt

Мазкур фильмга хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид ва Гуласал Абдуллаевалар томонидан қўшиқ куйланган бўлиб, ушбу тарона сўзсиз мухлислар қалбидан жой топа олди.


Сўнг саҳнага фильм ижодкорлари таклиф қилинди. Биринчи бўлиб сўзга чиққан режиссёр Соҳиб Аббосхон мазкур фильмини ўз отасига ва шу қаторда барча оталарга бағишлаганини  таъкидлаб ўтдилар. Соҳиб Аббосхон бирин кетин фильмда қатнашган актёрлар ва ижодкорларни таништирдилар. “Сўнгги нафасимгача” фильмида бош ролларни Беҳзод Муҳаммадкаримов, Асал Шодиева, Дилниёз Гаффаровлар ижро этишган. Шунингдек мазкур кинокартинада Хошим Арслонов, Абдураим Абдувахобов, Зухра Солиева, Фатхулла Маъсудов ва Юлдуз Хамидова каби истеъдодли, эл ардоғидаги санъаткорларни кўришимиз мумкин.
 
alt

alt
 
Фильмда бошқа кинокартиналардан фарқли ўлароқ асосий урғу йигит ва қиз ўртасидаги севги-муҳаббат туйғуларига берилмаган. Фильмда урғу берилган нарса отанинг фарзандига бўлган меҳри, керак бўлса жонини ҳам фидо қилишга тайёр ота қиссаси намойиш этилган. Бундан ташқари албатта фильмда йигит ва қизнинг ўзбекона беғубор муҳаббатига ва дўстининг қийин кунидан ҳам ўз манфаатида фойдаланган “сохта дўстлик” мавзулари ёритилган. Фильмни кўз ёшларисиз томоша қилиш қийин, фильмни томоша қилиш пайтида сиз ўзингиз сезмаган ҳолда қаҳрамонлар кечинмалари ва дардларига шерик бўласиз, қизидан жудо бўлаётган ота изтироби, фарзанди учун жонини ҳам фидо қилиши ҳар бир инсоннинг қалбини ларзага солса ажаб эмас.

alt

alt

alt

alt
 
Лекин ҳар бир ишда бўлгани каби бу фильмда ҳам бир озгина камчиликларни кўришга муваффақ бўлдик. Шу камчиликлардан бири бош қаҳрамон Азиза (Асал Шодиева)нинг жарроҳлик амалиётини бошидан кечираётган саҳнаси. Операция бошидан охирига қадар бир томчи қон йўқ. Шунингдек, Беҳзод Муҳаммадкаримов ижро этган қаҳрамон фильм охирида ўзини машиналар остига ташлайди. Одатда ЙТҲдан шкастланган беморлар Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб кетилади, фильмда эса йўл транспорт ҳодисаси натижасида жароҳат олган бемор, Азизанинг отаси юрак жарроҳлиги марказига қабул қииниши сал ғайриоддий ҳолат эмасми?! Мени ўйлантириб қўйган яна бир ҳолат, қизнинг отаси жарроҳлик учун уйини сотишга мажбур бўлади, ўзини жонини фидо қилаётган ота қизи тирик қолган тақдирда қаерга бориши ҳақида қайғурмагани. Балки уйини сотиб, ўзига кичикроқ уй харид қилгандир ҳам, аммо фильмда бу кўрсатилмаган.
Умумий қилиб айтганда эса фильм ўз ютуқларига эга, масалан актёрлар жуда мос танланган, ва уларнинг аксарияти ўз ролини қойилмақом қилиб ижро этишган. Унда йигит ва қиз ўртасидаги муҳаббат айнан ўзбекона беғубор қилиб кўрсатилган. Фильм бачканаликдан ҳоли.

alt

alt

“Сўнгги нафасимгача” фильми 26 июлдан кинотеатрларда намойиш қилинмоқда!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-07-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг