alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Юрагимдасан» фильмининг премьерасидан

Фильмда бош ролларни Дадахон Обидов ҳамда Юлдуз Ражабова, Ҳусан Жўраев, Манучеҳр Қаландарзода ва Жавоҳир Бақоевлар ижро қилишган. 

alt

Дабдабали ўтган премьерада ўзбек кино ҳамда мусиқа оламининг энг машҳур вакиллари меҳмон бўлишди. 

alt

Дард енга олмаган муҳаббат қиссаси ҳикоя қилинган мазкур фильм 2017 йил давомида суратга олинган бўлиб, сценарийси Аҳрор Нурмуҳаммадга тегишли.

alt

Дадахон Обидов ўзининг илк режиссёрлик иши, ундаги қийинчиликлар ҳақида:

«Фильмда маҳоратли актриса Юлдуз Ражабова бош ролни ижро қилдилар. Уларнинг вақтларига қараб суратга олишни режалаштиришимизга тўғри келди. Шунинг учун ҳам суратга олиш ишларига бир йилга яқин вақт кетди. Ҳар бир қобилиятли инсоннинг ўзига яраша инжиқлиги бўлади, агар унда инжиқлик бўлмаса, демак у қобилятли эмас. Керак бўлса бундан кейин ҳам, Юлдуз Ражабованинг вақтини кутиб, у билан яна ишлашга тайёрман. Фильмда ҳам актёрлик, ҳам режиссёрликни бир вақтда амалга оширдим ва  бироз оғир бўлди. Картинада умидим катта, биз ижодий жамоамиз билан яхши фильм ишлашга қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик ва бундан кейин ҳам фақат яхши фильм суратга олиш учун ишлаймиз».

alt

Актриса Юлдуз Ражабова фильм ҳақида:

«Ушбу фильм ижодимдаги бошқа фильмлардан ҳаётийлиги билан фарқ қилади. Ҳаётга яқин мавзу бўлганлиги учун ҳам менга ёқди. Ушбу мавзу ҳақида шунчаки енгил гапириб, тасвирлаб бўлмайди, буни кўриш керак. Ёш ижодкорлар томонидан суратга олинди, қандайдир камчиликларимиз бўлса, олдиндан узр сўрайман. Бугунги кунда кино ривожланмоқда, турли ҳил жанрларда, катта фильмлар суратга олиш ҳаракатлари бошланган. «Юрагимдасан» фильми бугунги кундаги кўплаб фильмлардан мавзу жиҳатидан ажралиб тургани учун ҳам фильмни кўришни тавсия қиламан». 


Мазкур фильмни 9 февралдан Алишер Навоий номли кино саройида томоша қилишингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг