alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Зарб янги ўзбек фильм

2014 йил 18 апрель куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига кўра сценарист Элмира Ҳасанова ва кинорежиссёр Нозим Тўлахўжаев ҳамкорлигида «Ўзбекфильм» киностудиясида яратилган «Зарб» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Ундан аввал эса 15 апрел куни ушбу киносаройда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун премьераолди намойиши ва унинг ижодкорлари иштирокида матбуот конференцияси бўлиб ўтади.

Фильм сюжети, истеъдодли созанда – доирачининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. У умрининг охирида севган аёли, дўстлари ва ҳамкасбларининг хиёнатига оид аччиқ ҳақиқатдан хабар топади. Дунёдан кўнгли совиб, нима қилиши билмай боши қотган пайтда истеъдодли, аммо ногирон шогирдига бўлган меҳри уни ҳаётга қайтаради.

Ролларда:  Бахтиёр Қосимов, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Фарҳод Абдуллаев, Сурат Исломов, Миртоҳир Миралийев, Шуҳрат Нуралиев, Ражаб Адашев, Азиза Бегматова, Муҳаммадали Иброҳимов.
 
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг