alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Эътироф» мукофоти тантанали маросимидан

«Эътироф» мукофоти «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги», «Мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт», «Эътибор, эҳтиром» каби йўналишларда 43та номинация бўйича топширилди. Эътироф этилишга лойиқ номзодлар кўплиги боис ташкилотчилар номинациялар сонини бу йил ортирганлари маълум бўлди. Мазкур мукофот 2016 йил натижалари бўйича топширилди.

alt

Маросимни актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва хонанда Машхурбеклар очиб беришди.

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаевлар маросимни давом эттирдилар.

alt

Ғолиблар бу йил экспертлар томонидан саҳна ортидаги махсус хонада аниқлаб берилди. Бошловчилар экспертлар гуруҳи таркибини эълон қилдилар ва уларни ғолибларни аниқлаш учун махсус хонага таклиф этдилар. Экспертлар таркиби, Аюб Шахобиддинов, Акмал Нур, Хилол Насимов, Рамиз Усмонов, Равшан Эрматов, Феруза Тўрахўжаева, Камол Матёқубов, Мурод Алиев, Ойбек Қосимов, Хабибулло Рахимов, Шухрат Тўхтасинов, Гулмира Мадрахимова каби маданият ва санъат олами вакиллари, спорт усталаридан иборат бўлди.

Мукофотни топшириш маросимида барча, саҳнага ўрнатилган катта экранларда ғолибларни аниқлаш жараёнини онлайн тарзда кузатиш имконига эга бўлдилар. 

altaltaltalt

Экспертлар ҳар бир номинация бўйича муносибларни аниқлангунларига қадар, томошабинларга мусиқий дастур ва турли чиқишлар тақдим этилди.

Саҳнада Дурдона гуруҳи ижросидаги гўзал тарона янгради.

alt

Хосила Рахимова ва Хулкар Абдуллаевалар ҳам қўшиқлари билан барчани шод этдилар.

altaltalt

«Ўртар» қўшиғи Отабек Мухаммадзохид, Фуркат Ашуралиев ва Элмурод Ахмедовлар ижросида янгради.

altaltalt

«Тановар» Ўзбекистон Халқ артисти Муножат Йўлчиева ижросида жаранг сочди.

altalt

Мусиқий дастурнинг биринчи қисмидан сўнг, «Тасвирий ва амаллий санъат» йўналиши бўйича мукофотлар қуйидаги номинацияларда топширилди:

alt

 

«Йилнинг энг яхши рассоми» - Мирзаахмедов Хаким.

alt

Мазкур номинацияда шунингдек, Ахмадалиев Файзулла ва Бахтиёр Махкамов номзодлари қўйилган эди.

 

«Йилнинг энг мохир ҳунарманди» - Зокиров Раҳматилла.

alt

Раҳматилла Зикировдан ташқари, номзодлар қаторида Қосимов Йўлдош, Файзуллаев Тоир, Азларов Акмал, Асадов Мансур, Солиев Неъматжон.

 

«Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши» - Норхўрозов Қурбон.

alt

 Мазкур номинацияда Ярқулов Тўлаган ва Жабборов Камолларнинг номзоди ҳам бор эди.

 

«Йилнинг энг яхши санъатшуноси» - Оқилова Камола.

alt

Номзодлар қаторида Рахимова Зухра, Ахмедова Нигора, Шоёқибов Шохали.

Юқоридаги номинациялар бўйича мукофотни ғолибларга Ўзбекистон бадиий академияси раиси Фарход Тошмухаммедова ва Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур топширди.

«Тасвирий ва амаллий санъат» йўналиши бўйича мукофотлар ўз эгаларини топгандан сўнг, саҳнага Мирзабек Холмедов, Мурод Ражабов ва Мухаммадисо Абдулхаировлар «Улфатлар» фильми кўринишида чиқиш қилдилар.

alt

Қизиқарли ва ҳазиломуз суҳбат вақтида саҳнада Шахриер пайдо бўлди. Саҳнадагилар Ялла гуруҳининг «На Востоке» таронасини биргаликда куйлашди.

alt

Ундан сўнг эса минглаб мухлислар қаршисида Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров ўзлари қўшиқни ижро этиб чиқдилар. Фаррух Закировни кўрган мухлислар севимли хонандаларини узилмас қарсаклар билан қарши олди.

alt

Маросимга ўзгача кайфиятни Элмурод Исломов бошчилигидаги доирачилар тақдим этдилар. Бу сафар доирачилар жамоаси пақир-челак, ошхона анжомлари ёрдамида гўзал садоларни ижро этиб бердилар.

altaltalt

 

«Бадиий ижод, журналистика ва телевидение» йўналиши:

Бу йўналиш бўйича мукофотларни Дилдора Рустамова, Учқун Тиллаев ва Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азимлар топширдилар.

altalt

 

«Йил телелойиҳаси» - «Менинг овозим» MY5 телеканали.

alt

Мазкур номинация бўйича «Сеҳрли соз», «Анъана», «Пресс клуб» лойиҳалари номзодлар қаторидан ўрин олди.

 

«Йил радиолойиҳаси» - «Асл санъат ўйлари» Мўминова Гулноз.

alt

«Асл санъат ўйлари» лойиҳасидан ташқари номзодлар қаторидан «Мақомат», «Яхши кайфият» лойиҳалари ўрин эгаллади.

 

«Йилнинг энг яхши бошловчиси» – Хўжақулов Маъруфжон.

alt

Энг яхши бошловчи номига Маъруфжондан ташқари Мухаммедханов Нодирхон, Абдурахимов Илхом, Юсупова Нодиралар ҳам даъвогарлик қилдилар.

 

«Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти» – Қурбонова Азиза.

alt

Ушбу номинацияда Муродова Малика ва Кариева Азизахонлар номзодлари ҳам қўйилган эди.

 

«Йилнинг энг яхши шоири» – Мирзаева Зебо.

alt

Номзодлар орасида - Мўминова Зулфия, Генжамуродов Бахтиёр.

 

«Йилнинг энг яхши ёзувчиси» - Дўстмухаммедов Хуршид.

alt

Султонов Исажон ва Йўлдошева Зулфия номзодлар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши публицисти» - Шукуров Бегзод.

alt

Шунингдек, мазкур номинацияда Остонов Сафар ва Рибар Ириналар номзодлар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши мунаққиди» - Каримов Наим.

alt

Рахимжонов Нўмон ва Мелиев Суванлар номзодлар орасида эдилар.

Навбатдаги йўналиш бўйича мукофотлар ўз эгаларига топширилгандан кейин саҳнада Ёдгор Саъдиев, Бахтиёр Ихтиёров, Юлдуз Низомова, Ёдгор Мизажонов, Ойбек ва Нигора, Шерзодбек, Шохжахон Жўраевлар биргаликдаги ижро этган қўшиқларини мухлисларга тақдим этдилар.  

altaltalt

Муниса Ризаева ва Шахзод Муродовлар ҳам ўз чиқишлари билан барчага аъло кайфият улашдилар.

altalt

 

«Театр, кино ва оммавий томошалар» йўналиши:

Саҳнага мазкур йўналиш бўйича номзодлар номини эълон қилиш учун актриса Райҳон Уласенова ва актёр Адиз Ражабовлар чиқдилар.

alt

 

«Йилнинг энг яхши спектакли» - «Мирзо Улуғбек»  спектакли (Самарқанд мусиқали драма театри).

alt

Номзодлар қаторидан «Алишер Навоий» ва «Ал –Фарғоний» спектакллари ҳам ўрин олган.

 

«Йилнинг энг яхши театр актёри» – Тоҳир Саидов.

alt

Ушбу номинацида шунингдек, номзодлар қаторида - Суръат Ортиқов ва Фарход Болтаев.

 

«Йилнинг энг яхши театр актрисаси» - Абдуолимова Дилором.

alt

Шохсанам Рахимова ва Бердибоева Олтинойлар ҳам номзодлар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши театр режиссёри» - Салимов Олимжон.

alt

Салимов Олимжондан ташқари Пармонов Ахад, Аъзимов Марат, Мардонов Ғофур, Тўраев Акмал номзодлари рўйхатдан ўрин олган.

 

«Йилнинг энг яхши драматурги» - Эркин Аъзам.

alt

Мазкур номинациянинг номзодлари орасида – Шеризданов Руслан, Хошимов Набихон.

Юқоридагиларга мукофотларни Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова ва Хайдарали Қосимовлар топширдилар.

«Йилнинг энг яхши саҳна рассоми» - Чернов Сергей.

alt

Ботиров Зубайдулла ҳам номзодлар орасида.

 

«Йилнинг энг яхши кинофильми» – «Барон» фильми (Рустам Саъдиев фильми).

alt

«Барон» билан бир қаторда «Эътироф» учун «Маъсума» ва «Устюртга йўл» картиналари ҳам номзодлик қилди.

 

Йилнинг энг яхши кино актёри - Фарход Абдуллаев.

alt

Ушбу номинацияда шунингдек, Жавоҳир Зокиров ва Акбархўжа Расуловларнинг номзодлари ҳам қўйилган эди. 

 

«Йилнинг энг яхши кино актрисаси» – Рахимжанова Илмира.

alt

Шахзода Матчанова ва Наргиза Салмоновалар номзодлари ҳам мазкур номинациядан жой олди.

 

«Йилнинг энг яхши кино режиссёри» - Рустам Саъдиев.

alt

Энг яхши кино режиссёр номи учун Рустам Саъдиев билан бир қаторда номзодлар орасида - Мингноров Абдухалил ва Махмудов Шухратлар ҳам жой олган эдилар.

«Йилнинг энг яхши кино сценаристи» – Зулфуқор Мусоқов.

alt

Номзодлар – Ёлқин Тўйчиев, Низомов Муродбой.

 

«Йилнинг энг яхши кино оператори» – Рустам Муротов.

alt

Жахонгир Ибрагимов ва Азизбек Орзиқулов номзодлар орасида.

 

«Театр, кино ва оммавий томошалар» йўналишида бу йил яна бир «Чет мамлакатларидаги энг яхши фильмлар актёри» номинация  таъсис этилди. Мазкур номинацияда Ўзбекистонлик актёр Фарход Махмудовга топширилди. Айтиб ўтиш жоизки, Фарход Махмудов кўп йиллардан буён Россияда ижод қилиб келаётган актёрларимиздан бири. У ўзбек томошабинига «Бригада» фильмида роли орқали яхши таниш. Шунингдек, Фарход Махмудов «Барон» фильмида бош роллардан бирини ижро этган.

alt

 

«Йилнинг энг яхши цирк артисти» -  Юнусова Анжелика.

alt

Холиқназаров Рустам ва Хаметова Камиля номзодлар қаторида.

 

Ғолибларга мукофотни  «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева ва Рустам Сагдуллаевлар топширдилар.

alt

Кейинги мусиқий танаффусда саҳнага Алишер Файз, Малика Эгамбирдиева, Шукрулло Исроилов, Халима Ибрагимова ва Дилшод Каттабековлар чиқиб, ўзларининг ажойиб ҳазиломуз ижроларини тақдим этдилар.

altalt

 

«Спорт» йўналиши бўйича мукофотларни эълон қилиш вақтида бошловчилик вазифасини Нафосат ва Жамшид Умрзоқов ўтади.

alt

 

«Йил спортчиси»  -  Хасанбой Дўстматов.

alt

Номзодлар қаторида Дўстматовдан ташқари, Руслан Нуриддинов ва Диёрбек Ўрозбоевлар ҳам бор эдилар.

 

«Йилнинг спорт мураббийи» - Абдулмаликов Бахром.

alt

Номзодлар қаторида – Қурбонов Марат, Ороткулин Камин.

 

«Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси»  - Норбеков Хусниддин.

alt

Қолган номзодлар орасида Сахатов Миран ва Ибрагимов Сервер.

 

«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси»  – Фатимахон Амилова.

alt

Амилова Фотима билан бир қаторда Оксана Чусовитина ва Турсункулова Нигоралар номзодлари қўйилган эди.

Спорт йўналишида ғолибларни ФИФА рефериси Равшан Эрматов, футбол мураббийси Миржамол Қосимовлар тақдирладилар.

Мукофотлар ўз эгаларига топширилган сўнг, Женесбек Пиязов «Танго»ни ижро этди, Зулайхо Бойхонова ҳам ўз қўшиғи билан иштирок этди.

altalt

 

«Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги» йўналиши:

Мазкур йўналишда саҳнада хонанда Сардор Раҳимхон ва Актриса Юлдуз Ражабовалар бошловчилик қилдилар.

altalt

Мукофотларни Муножат Йўлчиева, Фаррух Зокиров, Рамиз Усмонов, Ғуломжон Ёқубов, Абдухошим Исмоиловлар топширдилар.

 

«Йилнинг энг яхши эркак хонандаси» – Шохруҳхон.

altalt

Алишер Турдиев ва Сардор Рахимхонлар номзодлар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» - Шаҳзода.

alt

Манзура ва Райҳон ҳам Шаҳзода билан бир қаторда номзодлар орасида бўлди.

 

«Йилнинг энг фаол гуруҳи» - «Сурхон гуруҳи».

alt

Шунингдек, номзодлар қаторидан  Sado ва Шарқ гуруҳлари ҳам ўрин олдилар.

 

«Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси» - Яхё ва Мухсинбек Мўминовлар.

alt

Мўминовлардан ташқари номзодлар – Соибжон Ниёзов, Ахмедов Элмурод, Ашуралиев Фуркат, Кенжаев Ботир.

 

«Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси» - Рўзимова Рохила.

alt

Абдуазимова Дилором, Рўзимова Рохила номзодлари ҳам қўйилган эди.

 

«Йилнинг энг яхши опера хонандаси» - Мирзакамолов Рахим.

alt

Норматова Малика, Алимардонов Рустам, Болтобоева Маъсумалар номзолар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси» - Матонов Икром.

alt

Марахимов Мухаммад ва Хасанова Хадича номзодлари ҳам ушбу номинацияга қўйилди.

 

«Йилнинг энг яхши балейтместери» -  Мўминов Қодир.

alt

Ушбу йўналишдаги қолган номзодлар – Матякубова Гавхар, Ортиқова Ноила.

 

«Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси» - Кенжаев Шерзод.

alt

Шунингдек, мазкур йўналишдаги қолган номзодлар – Аъзадова Феруза, Мирзаева Сехриё, Ортиқова Дилноза.

 

«Йилнинг энг яхши бастакори» – Шухрат Зокиров.

alt

Изамов Жамшид номзодлар қаторида.

 

«Йилнинг энг яхши мусиқий сайқалчиси» - Абдуллаев Фарход.

alt

Қолган номзодлар қаторида - Хасанов Мирабзал ва Агзамов Дониёрлар.

 

«Йилнинг энг яхши аёл рақс ижрочиси» - Ортиқова Дилноза.

alt

Ортиқова Дилнозадан ташқари, Мирзаева Сехриё номзоди эълон қилган эди. 

 

«Биз дунё болалари» таронасини ижро этиш учун саҳнага Райҳон Ганиева, Сетора гуруҳи аъзолари Лейли ва Камилла, Дилсўз, Сардор Рахимхон, Юлдуз Турдиева, Рухшона, Ойбек ва Нигора, Шарқ гуруҳи ва бошқалар чиқдилар.

altaltalt

Тақдирлаш маросимида 2016 йилда ўзбек халқи тутган оғир жудоликлар ёдга олинди. Экранларда эса Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ видеолавҳалар намойиш этилди.

Шохруҳхон ва Асал Шодиевалар Ватан ҳақида қўшиқни биргаликда ижро этдилар.

alt

 

«Эътибор, эхтиром, Эъзоз»  йўналишида, «Йил эътирофи» номига Ўлмас Саиджонов, Миртожиев Равшан, мархум Насиба Мақсудова, Пўлат Саидқосимов, Галина Мельникова, Қундуз Миркаримова, Анор Назоровлар лойиқ деб топилдилар.

altaltaltalt

«Эътироф» мукофотини тантанали топшириш маросими Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросидаги қўшиқ билан якунланди.

altaltaltaltaltaltaltaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг