alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Менинг Тошкентим» мюзиклида Сосо Павлиашвили

Мюзикл муаллифлар ва режиссёрлари Хасан ва Хусан Солиховлар томонидан бу сафар бир қаҳрамон образи киритилган. Мазкур қаҳрамон образини Грузин ва Россия хонандаси Сосо Павлиашвили ижро этди.

alt

Сосо Павлиашвили мазкур мюзиклда ўзини ижро этди. У Тошкентни соғинган ва қумсаган Сосо образида томошабин қаршисида намоён бўлди. Ўзга юртдан келган меҳмон маҳалладошлар қувончига гувоҳ бўлади.

altalt

Мухлислар Сосо Павлиашвили ижросида «Добрый вечер», «Помолимся за родителей», «Раз, два, три, четыре» каби қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

 

Ўзбек томошабинлари хонанда жуда ҳам илиқ ва самимий тарзда қарши олишди.

Бу сафарги мюзиклда саҳна декорациялари янада ёрқинроқ тарзда бўлиб, катта экранларда видео кетма-кетликлар намойиш этилди ва пойтахтимиз гўзаллиги ажойиб тарзда кўрсатилди.

altalt

Мюзикл пойтахтимиздаги обод ва ибратли махалла ҳаёти ҳақида бўлиб, унда маҳалла раиси, маҳалла шифокори, мактаб ўқитувчиси ва ҳисобчиси, ёш оила, талабалар кундалик ҳаёти, хуллас бир катта оила бўлиб яшовчи маҳалладошлар муносабатлари ва тақдирлари ажойиб тарзда кўрсатилган.    

alt

Ҳеч биримизга сир эмаски «махалла» тушунчаси фақатгина ўзбек миллатига мансуб бўлиб, бошқа ҳеч бир юртда, давлатда бундай сўзни учратиш мушкул. Шунингдек, бизнинг юртда азалдан ахоли икки тилда, ўзбек ва рус тилларини аралаштирган ҳолда сўзлашадилар. Лойиҳа ижодкорлари ҳам айнан Тошкентимиз аҳолисининг ушбу жиҳатига урғу берган ҳолда, мюзиклни икки тилда саҳналаштиришган.

Режиссёрлар бу сафар актёрлар жамоасига бир оз ўзгартириш киритган бўлиб, янги актёрлар қаторида Акбар Атамухамедовни, хонанда Шерзодбекни, Лилия Фаткулинани кўриш мумкин бўлди.

altaltalt

Ундан ташқари томошабинлар Фотима Режаметова, Мухаммадисо Абдулхаиров, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, хонандалар Shadisha, Жасур Мирсагатовларнинг ижросидан ҳам баҳраманд бўлишди.

altalt

Мюзиклда ҳар бир инсонлар тақдири кўрсатилиши билан бир қаторда ўзбек ретро-қўшиқлари артистларнинг жонли ижросида жаранг сочди. Ижро этилган ўзбек қўшиқлар орасида «Сияй Ташкент, Звезда Востока», «Қизбола» «Унутма мени», «Ёмғир», «Я встретил девушку», «Что такое облака?», «Ҳаёлим сенда» каби хит тароналар жаранг сочди.

Сўзимиз сўнггида янгиланган талқиндаги мюзикл илк намойишданда аъло даража ўтганлигини айта оламиз. Мюзикл мухлисларга бир олам яхши кайфият ва ўзи яшаган юртига меҳр-муҳаббат ҳисси тақдим этганлигини улар томошани катта завқ ва ҳеч бир зерикишсиз кўрганликлари орқали кўриш қийин бўлмади. Шов-шувларга сабаб бўлган мюзикл кутилгандан аъло даражада ўтди.

alt

 

Эслатиб ўтамиз, «Менинг Тошкентим» мюзикли илк бор 13-14 май кунлари тақдим этилган эди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг