Муниса Ризаевадан клип премьераси: «Қоп-қора»
Ўзбек эстрадасининг ёрқин хонандаси Муниса Ризаева «Қоп-қора» қўшиғи учун суратга олинган клипни мухлислари ҳукмига тақдим этди.
Клипда бош қаҳрамон образини актёр Йигитали Мамажонов яратган. Ундан ташқари унда гўзал қизлар жамоаси, актрисалар Зарина Низомутдинова ва Наргиза Солмонова, ҳамда раққосалар Паризода ва Шодиёра Омоноваларни кўриш мумкин. Клип афсонавий руҳда суратга олинган бўлиб, қизлар жамоаси «Амазонка» қизлари образида намоён бўлганликларини кўриш мумкин. Шунингдек, «Дизайн» жамоаси ҳам клипда иштирок этган.
Режиссёр Ёдгор Носиров, оператор Жаҳонгир Ибрагимов (Yoxan таҳаллуси остида барчага яхши таниш). Кўринишлар устида дизайнер Хилола Шер иш олиб борган.
Клип съёмка жараёнидан эса фоторепортаж сайтимизда.
Клип ҳукмингизда. Кўриб, баҳо беринг.
ИЗОҲЛАР 0