alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Отажоновнинг Юлдуз Усмоновага аталган таронаси

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11,12, 13 март кунлари «Туркистон» санъат саройида «Лола» деб номланган навбатдаги концерт дастурини тақдим этади.

alt

Хонанда ушбу концерт дастури олдидан Ёшлар ижод саройида матбуот анжуманини ўтказди. Хонанда концерт билан боғлиқ барча саволларга жавоб берди ва анжуманга ташриф буюрганлар учун жонли куйлаб берди. 

alt

Анжуманда хонанда концерт билан боғлиқ маълумотларга тўхталиб ўтар экан, бир вақтлар Юлдуз Усмонова куйлаган «Хоразмлик қизлар» деб номланган қўшиғига жавоб, раддия қўшиқ куйлашини маълум қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, қўшиқ анча аввал яратилган аммо баъзи сабабларга кўра, тарона кенг омма ҳукмига тақдим этилмаган.

Юлдуз Усмонова томонидан «Хоразмлик қизлар» номли қўшиқ хонанданинг 2005 йилдаги концерт дастурида куйланган. 

Дастурда «Муштоқман», «Алам», «Аёл», «Кўрдингму?», «Ёлғончи ёр», «Сен мени ўзингга ўргатиб қўйма», «Юлдуз Усмоновага…», «Хоразмча» (халқ қўшиғи), «Лола», «Гул», «Жиннинг ихтироси», «Соат» сингари қўшиқлар куйланиши маълум бўлди. 

Шуни айтиш жоизки, хонанда шу вақтга қадар фақатгина «Истиқлол» санъат саройида концерт дастурларини тақдим этган. Бу сафар эса «Туркистон» санъат саройининг қишки залида ўтказмоқда.

Шунингдек, хонанда 2016 йилда икки маротаба, яъни ёз фаслида «Иштибоҳ» деб номланган, куз фаслида эса «Куз гуллари» деб номланган концерт дастурларини тасвирга олдирмаган эди. Бу галги концерт дастурида ҳам анъанасига содиқ қолишини, агар ҳомийлар чиқиб, концерт дастурини видеога олдирмаса, ўз маблағи ҳисобидан концертини видеога олдирмаслигини маълум қилди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг