«Қўлингда имкон» кутилган клип премьераси
Қўшиқ Озодбек Назарбеков, Лола Йўлдошева, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳриёр томонидан ижро этилган. Клип режиссёри Лола. Қўшиқ мусиқаси «Эътироф» Давлат мукофоти совриндори Шуҳрат Зокировга, матни эса Шоира Ғиёсовага тегишли.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилган бўлиб, унда «Пахтакор» болалар футбол жамоаси, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов, Алишер Навоий номидага Давлат академик Катта театри солисти Нодира Ҳамроева, «Йилнинг энг яхши ҳаками» номинациясида «Global Soccer Awards» мукофоти совриндори Равшан Ирматов, таниқли футболчи, «Локомотив» клуби ҳужумчиси Сардор Рашидов, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, таниқли хонанда ва актёрлар иштирок этишган.
Клип съёмка жараёни, Лола ва иштирокчилар фикри билан бу ерда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0