ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

"Қор маликаси" мюзикли бўлиб ўтди

2950
0

Янги йил таътили даврида, 8 январ куни "Истиқлол" санъат саройида "Қор маликаси" оилавий  эртак шоу-мюзикли бўлиб ўтди. “Қор маликаси” оилавий мюзикли Г.Х.Андерсеннинг шу номли эртаги асосида саҳналаштирилган бўлиб, бу тарздаги шоу-мюзикл шаҳримизда илк бор томошабинлар ҳукмига тақдим этилди.
 

alt
alt

Унда иштирок этиш учун “Главная сцена” лойиҳаси ғолиби Сардор Милано, хонанда Саида, Жасур Мирсагатов, Камилла (Алена Акиева) ва Миржон Ашраповлар таклиф этилган. Мюзиклнинг постановкачи-режиссёрлари ака-ука Хасан ва Хусан Салиховлар, шунингдек улар ўзлари ҳам мюзиклда иштирок этишган, Бошқа эртак қаҳрамонлари образига артистлар кастинг асосида танлаб олинган бўлиб, мюзиклда рол ижро этган ҳар бир иштирокчи ўз образини аъло даражада уддалади.

alt
alt

Премьераси бўлиб ўтишидан аввал кўп шов-шувларга сабаб бўлган томошага ташриф буюрар эканмиз, саҳнада гўзал ва махсус эртакона 3D декорацияларни,  образлар учун махсус яратилган урбанистик либосларни, замонавий хореографиянинг гувоҳи бўлдик.

“Қор маликаси” мюзикли ҳақиқатда оилавий бўлиб, уни нафақат ёш томошабинлар, балки залдаги катталар ҳам завқ билан томоша қилишди. Ижодий жамоа мюзиклни саҳналаштириш ишларига жуда юқори савияда ва пухта тайёргарлик кўрганликларини, томошанинг илк сонияларидан кўриш мумкин бўлди. 

altalt
“Главная сцена” лойиҳаси ғолиби бетакрор овоз соҳиби Сардор Миланонинг бу мюзиклда иштироки томошага янада кўрк бағишлади, унинг жонли ижродаги қўшиқлар мухлислар томонидан аъло қабул қилинди. Сардор Милано эртакчи образини ижро этди ва томошага ташриф буюрган мухлисларга “Герда ва Кай” ҳикоясини сўзлаб берди.
 
alt
alt

Бу мюзиклда хонанда Саида, қалби муз “Қор маликаси” образини намоён этди. У ўз образини жуда ҳаққоний ижро этган.

alt
alt

Герда қаҳрамонини яқиндагина ўзининг яккахон ижодини бошлаган хонанда Камилла (Алёна Акиева) ижро этган бўлиб, у Герда образига жуда мос тарзда танланган десак муболаға бўлмайди.
 
alt
alt


Шунингдек, Салихов Х. маслаҳатчи, Жасур Мирсагатов қарға, Миржон Ашрапов эса қирол образларини намоён этишди.
Томошабинларга “Қор маликаси” мюзикли жуда ёрқин, замонавий кўринишларда ва қизиқарли тарзда тақдим этилди.

alt
alt
alt

Мухлислар томошани катта завқ ва ҳеч бир зерикишсиз кўрдилар. Шов-шувларга сабаб бўлган оилавий мюзикл кутилгандан аъло даражада ўтди.

 altalt

Олқишларга сазовор бўлган томошадан сўнг биз мюзиклнинг бош қаҳрамонларини сўзга тутдик.

 


Сардор Милано:

alt


“Мюзиклга тайёргарлик ишлари онлайн тарзда кечди. Сўнгги ҳафтада эса, кечаю-кундуз репетицияларда қолиб, ўз маҳоратимизни янада сайқаллаштирдик. Мана бир оз аввал томошанинг премьераси бўлиб ўтди ва биз бундан ҳурсандмиз, зал томошабинларга тўла эканлиги ва уларнинг чеҳраларидаги мамнунлик, бизни қувонтирди. Умуман бизниннг шаҳримизда бу каби масштабдаги мюзикл илк бора ўтказилмоқда ва мен бу йўлга қўйилган механизмнинг бир бўлаги эканлигимдан жуда ҳам мамнунман”.
 

Хонанда Саида:

alt
 

“Ўйлашимча янги йил ҳамма учун бу мўъжизалар байрами. “Қор маликаси” эртаги кўпчиликнинг севимли ҳикояларидан бири бўлса керак. Мана бугун менинг энг катта орзуларимдан бири мюзиклда иштирок этиш истагим амалга ошди. Бу мюзиклда менинг зиммамга меҳрсиз, ҳеч бир илиқлиги йўқ, шавқатсиз “Қор маликаси” образини яратиш тушди. Умуман бу мюзикл орқали биз барча болажонларга яхшилик доим ёмонлик устидан ғолиб келишини кўрсатиб бермоқчи бўлдик ва улар бунга доим ишонишларини истар эдик. Орзулар амалга ошиш ҳусусиятига эга, менинг ҳам орзуим бугун амалга ошди, шунинг учун барчани орзу ва яхши ният қилишга чорлаб қоламан”.

Биз ижодий гуруҳни премьера билан табриклаб, яна бир неча сеансларда икки кун давом этадиган томошада омад тилаб қоламиз. 

"Қор маликаси" мюзиклидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. Шунингдек, видеолавҳа ҳам ҳукмингизда.


 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг