alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Қор маликаси» оилавий мюзикли. Иккинчи мавсум

«Қор маликаси: Перезагрузка» оилавий мюзикли таркиби бу йил актёрларнинг бандлиги сабаб экстремал шароитларда иш олиб борди. 24 декабрь куни Сардор Милано Тошкентга учиб келди ва 25 декабрь куни томошабин қаршисида барча талабларга жавоб берган ҳолда намоён бўлиш учун самолетдан тўғри репетицияга йўл олган.

altaltalt

24 декабрь куни эртакчи ролини мазкур мюзикл режиссёри Хусан Салихов, гапирадиган қарға образини эса ёш истеъдодли актёр Шухрат Турдиходжаев ижро этди.

Актёр ва мюзикл режиссёри Хусан Салихов:

«24 декабрь куни мен мюзиклда Сардор Милона ўрнига эртакчи образида намоён бўлди ва шуни айтиб ўтмоқчиманки, бир вақтнинг ўзида 30000 томошабин олдида куйлаб ва роль ижро этиш унутилмас ва сўз билан айтиб бўлмас ҳисларни берар экан».

alt

Шухрат Турдиходжаев, вокалист:​

«Ака-укалар Хасан ва Хусанларнинг назари менга истеъдодли актёр Жасур Мирсагатовнинг дублери сифатида тушганидан ҳурсандман. Биз Жасур билан жадвалимизни бир-биримизга қулай бўлган тарзда бўлишиб олдик».

alt

25 декабрь куни спектаклни Сардор Милона эртакчи ролида бошлаб берди ва Кай ва Герданинг ҳикоясини сўзлаб берди.  Қўшиқларни ўзига ҳос услубида куйлади.

Хонанда Сардор Милано:

«Афсуски 24 ва 26 декабрь кунларидаги сеансларда, «Вечерний Ургант» кўрсатувида бўлиб ўтган съёмкалар сабаб, иштирок эта олмадим. Шунга қарамай бир кунга бўлса ҳам келдим. Чунки бу спектаклни жуда ҳам яхши кўраман.  Шу сабаб ҳам январ ойида бўлиб зтадиган намойишларда албатта иштирок этаман». 

alt

Кай ва Герданинг бувиси уйига маслаҳатчи келиб, Қор Маликаси учун пушти атиргул дарахтини сотиб олишни таклиф қилганда ва рад жавобини эшитганда ҳайратда қолади.

alt

Актёр ва мюзикл режиссёри Хасан Салихов:

«Бу мавсум сўнггиси бўлса керак, аммо биз келажакдаги режаларимизнинг бир қисмини айтишимиз мумкин. Ҳозир бизда янги ғоялар бор. Бир нарсани айта оламанки, янги лойиҳамиз ҳам эзгуликка ва сеҳрга бой бўлади».

alt

Қор Маликаси рад жавобини олганидан ғазабда эди. Кай ва Герданинг бувиси уйига келиб, қасдан Кайни олиб кетади.

Хонанда Саида:

«Янги йил арафасида орзуйим ушалди, чунки мен доим мюзиклда иштирок этишни орзу қилганман. Бу мюзикл сабаб, ўзимнинг янги қирраларимни каш қилдим ва ҳар сафар бирон-бир янги нарсани ўрганаман. Умид қиламанки бизнинг эртагимиз катталар яна бир бор эртакларга ишонишларига ёрдам беради».

alt

Герда, Кайни излашга тушади. Йўлда эса у қиро қарғаси Карлни учратиб қолади. Қарға ролини Жасур Мирсағотов ижро этган.

Хонанда Жасур Мирсоғатов:

«Менинг персонажим бу спектаклда энг позитив бўлиб, у байрамлар ичида яшайди. Спектакль мен учун катта тажриба ва у мени янги йилда клип, ҳамда альбом чиқаришимга илҳомлантирди».

alt

Қарға Гердага, қироллик саройига етиб олишга ёрдам берди. Унга у ерда шаҳзода Клаус ва малика Эльза ёрдам беришди. Қиролнинг ўзи ҳам Герда ёрдам берди. Қирол ролини «Голос» телелойиҳаси иштирокчиси Хенсли ижро этди.

Хонанда Хенсли:

«Мазкур мюзиклда мен биринчи марта рус тилида қўшиқ ижро этдим. Бу албатта осон бўлмади, аммо мен ўргандим. Келгусида Тошкентда мусиқий альбом ёзишни ва дунё бўйлаб ўзимнинг мусиқий гуруҳим билан дунё кезишни режалаштирганман».

alt

Гердага эртак қаҳрамонлари укасини топишга ва муз юрагини эритишга ёрдам беришди.

altaltalt

«Қор маликаси» оилавий мюзикли жамоаси ҳаммани кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаб қолади ва барча томошабинларни 2017 йилнинг 8,9 ва 10 январь кунларидаги янги йил намойишларида кутиб қолади. 

altalt

Бу йилдаги мюзикл намойишидан барча суратларни бу ерда кўринг. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг