
Райҳондан ўн бешинчи ёрқин шоу
Қоронғулик узра саҳнада Райҳон қанот қоқиб, «Парвоз этай» қўшиғи билан мухлислари қаршисида пайдо бўлди.
Райҳон ва унинг жамоасидан доимгидек такрорланмас рақслар, саҳнадаги коррида ва оригинал саҳна кўринишлари тақдим этилди.
Жўшқинликдан нафислик ила «Буюрмади бахт», «Журавли», «Ёдингдами» жонли ижрода мухлислар билан бирга куйланди.
Устоз санъаткор Равшан Намозов билан дуэт - «Ёр-Ёр».
Миллий кўриниши ўзига ярашган Ўзбекойим.
Кутилмаганда саҳнада Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова «Ҳай-ҳай» қўшиғи билан пайдо бўлди, рақсида эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг шахсан ўзлари.
Тирик афсона Фаррух Зокиров Райҳон концертида, «Бака-бака-банг, дор ўйнанг, если упадёшь не плач, а встань!»...
Хонанда Зиёда ҳам Райҳоннинг бу йилги концертида меҳмон бўлди ва «Дема»ни ижро этишди.
Турли мамлакатлар бўйлаб саёҳат қилган Райҳон, Тайланд маликаси қиёфасида мухлислари қаршисида намоён бўлди.
Ҳаво гимнастларининг «Истиқлол» узра гўзал парвозига барча гувоҳ бўлди.
Бир неча сонияларга саҳнани цирк аренасига айлантирган Райҳон, қафас ичида.
Сеҳргардан турли ҳил фокуслар қўшиқ билан ҳамоҳанг тарзда.
Барча мўъжизалар саҳнада, ҳаттоки, тинчлик ва муҳаббат тимсоли бўлган кабутар ҳам.
Райҳон кўп йиллик ижодий ҳамкори Жаҳонгир Позилжонов билан энг хит дуэт тароналарини куйлашди.
Концертдан сўнг мухлисларнинг хонандага чексиз муҳаббат изҳори ва давомли қарсаклар гувоҳи бўлдик.
Райҳоннинг ҳисоб бўйича ўн бешинчи концерт дастурининг илк куни жўшқин, позитив ва юқори кайфиятда ўтди.
Шоу 23 февралга қадар бўлиб зтади.
Концертдан барча суратлар бизнинг фотоҳисоботда.
Райҳон билан концерт олди бўлиб ўтган суҳбатимизни сайтимизда ўқинг

ИЗОҲЛАР 0