ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Севара Назархоннинг кутилган концертидан

1893
0

Концерт бошланмасиданоқ залда ташриф буюрганларнинг ҳайқириғи эшитилар эди. Ниҳоят чироқлар ўчирилди ва созандалар ўз мусиқаларини чалишни бошлашди. Созандаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, саҳнада бир эмас балки иккита барабанли жиҳозлари жойлашган ва бири ўзбек миллий мусиқа асбобларига мўлжалланган эди.

alt

Кўзга ташланган илк нарса бу товушнинг сифати, яъни ҳар бир тингловчи учун махсус мослаштирилган эди. Бу ишни ўз зиммасига Москвадан келган овоз режиссёри Дмитрий Куликов олган.

alt

Биринчи композициядан сўнг, хонанда ташриф буюрганлар билан ўзбек ва рус тилларида саломлашди:

«Бугун биз ҳаёт тўғрисида гаплашамиз, чунки бундан муҳимроқ масала йўқ. Ҳаёт ўз ичига энг муҳим нарсаларни - бахт, севги, айрилиқни олган».

Концерт мухлисларга аввал таниш бўлмаган тароналардан бошланди. Кутилмаган совға - бу реппер Шаҳриёр билан куйланган дуэт бўлди.

alt

«Бизда ижодий ҳамкорлик борасида кўп музокаралар бўлгани йўқ. Биз фақатгина бир жойда бир вақтда бирга бўлиб қолдик ва тезда ушбу таронани биргаликда куйлашга қарор қилдик. Мен Севарани инсон ва санъаткор сифатида кўп нарса ўрганиш мумкин бўлган кишидек жуда ҳам ҳурмат қиламан. Бугунги концерт унутиб бўлмас таассуротлар қолдирди».

alt

Хонанда ўз интервьюсида ваъда берганидек, биз ҳеч қандай одатий шоуни гувоҳи бўлмадик, лекин биз ундан кўпроғини кўрдик. Ҳар бир тарона видео кетма-кетлик билан бойитилган эди, намойиш учун нафақат саҳнадаги экрандан фойдаланилди. Суратлар, чироқли махсус эффектлар бутун зални қамраб олди ва хонанданинг ҳар бир туйғусини етказиб бера олди. «Кунлар» таронаси барчага таниқли Бобур Исмаиловнинг иллюстрациялари ҳамроҳлигида ижро этилди.

Қўшиқларни ижро этишдан тўхтаган вақтлари Севара мухлислари билан суҳбатлашди ва совғалар қабул қилиб олди.

Вокал партиялари джем-сейшен мусиқий асбоблар уйғунлиги билан давом эттирилди.

alt

Концерт дастури ҳар бир таронадан сўнг, ҳаяжонлар янада ошишига ва тингловчиларнинг эътиборини кўпроқ жалб этишга қаратилган эди. Деярли ҳар бир қўшиқни меҳмонлар хонанда билан биргаликда куйлашди.

Ҳаммага яхши таниш ва севимли тароналардан бири бўлган «Юр муҳаббат» қўшиғи, Марат Максуди роялда чалган мусиқа оҳанглари жўрлигида жаранг сочди.   

Дастурнинг бошқа бир қисмида халқ шеърлари куйга солинган тароналар янгради. Жумладан, «Галдр» «Ҳаёл» ва бошқалар.

Яна бир кутилмаган ҳодиса бу хонанданинг рус ижодкорлари томонидан ижро этилган тароналарни шунингдек, афсонавий «Ялла» гуруҳининг «Любимые глаза» таронасини кавер турини ижро этди.

alt

Кеча охирига келиб, сокин, романтик тароналар ўрнини шўх қўшиқлар эгаллаганда, кўпчилик ўз ўрнида ўтира олмай рақсга тушдилар.

Айрим томошабинлар санъаткор билан биргаликда рақсга ҳам тушишди. Концерт дастури «Улуғимсан, Ватаним» номли тарона билан ўз ниҳоясига етди.

Бу қўшиқни бошқа тароналарга ўхшаб бутун зал хонандага жўр бўлган ҳолда ижро этди. Техник ходимларга ташаккур билдирилгандан сўнг, Севара яна бир таронани ижро этди.

alt

«Бугунги концерт - бизнинг гуруҳдаги ҳар бир иштирокчининг меҳнати маҳсулидир. Биз барчамиз сизлар учун ҳаракат қилдик ва натижаси ёмон бўлмади. Албатта озгина хатолар бор, буларни биз кейинги дастурларимизда бартараф этамиз, лекин бу нарса концертнинг сифатига асло таъсир қилмади. Бугунги саҳна чиқишидан биз бағоят мамнунмиз».

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг