alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Шайдо» бўлган Шохруҳхон концертидан

Ёқимли овоз ва маюс кўзлар соҳиби, минглаб мухлисларнинг севимли хонандаси Шохруҳхон концерт дастурини ўзгача тарзда дўмбира садолари ва Ватан мадҳи билан бошлади.

altaltalt

Гўзал юртимизга бағишланган «Ўзбекистоним» қўшиғи, концертда тақдим этилган янги тароналардан бири эди. Хонандаларнинг аксарият концерт дастурлари Ватан ҳақидаги қўшиқлар билан якунланар ва бунга мухлислар ҳам ўрганиб қолишган эдилар. Аммо хонанда Шохруҳхон бу анъанани ўзгартирган ҳолда, концертни тинч ва бетакрор юртига бўлган муҳаббатини изҳор этган ҳолда бошлаши мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.

alt

Шохруҳхон бу йилги концертда аввалгиларидан фарқли ўлароқ, мухлислар билан бутун дастур давомида анча самимий суҳбатда бўлди.

altalt

Ватан мадҳи билан бошланган концерт бағрикенг Онага, ўғил фарзанднинг миннатдорчилик сўзларини изҳор этиши билан давом этди. Хонанда Волидасига гуллар билан қалбини ҳам тақдим этди.

altalt

Хонанда мухлисларини саҳнада юрган ўзининг ички овози билан ҳам таништирди.

altalt

Концертда барчани эътиборини тортган яна бир жиҳат хонанда қўшиқ куйлаш билан бир қаторда саҳнадаги раққослардан қолишмай, бирга рақс ҳам тушди.

altaltalt

Cаҳнага хонандани қўллаб-қувватлаб, унга жўр бўлиш учун актриса Зарина Низомутдинова ва репер Шахриёр чиқиб, даврани янада қиздирдилар.

altaltalt

Хонанданинг янги дўсти қуёнча ва саҳнадаги лўппи қуёнчалар барчага яхши кайфият улашди. Концертда мухлисларга яхши таниш қўшиқлар янги сайқалда тақдим этилди. Улар билан бирга албатта янги тароналар ҳам жаранг сочди.

altalt

Янги тақдим этилган қўшиқлардан яна бири «Айлади» таронаси бўлди.

altaltalt

Шохруҳхон ҳар йилги концерт дастурида устоз санъаткорларнинг тароналари янгича талқинда ижро этади. Бу йил ҳам у ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда Мухриддин Холиқовнинг «Паризод» таронасини ижро этди. Тоҳир Содиқовнинг «Ёғсин ёмғир» қўшиғини ҳам куйлади.

altalt

Шохруҳхон мухлисларига ўтган йилги концерт дастури нега «Юлдузлар», бу йилгиси эса нега «Шайдо» деб номланишини тушунтириб ўтди.

«Мухлисларим менинг юлдузларим, мен эса уларга шайдоман»-дея, изоҳ берди.  

 Бу сўзлар албатта унинг ашаддий мухлислари томонидан давомли қарсаклар жаранг сочишига сабаб бўлди.

altalt

Концертнинг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтишда хонанданинг укаси Шухрат Йўлдошев ҳам ўз қўшиғи билан иштирок этди.

alt

Экранларда таъсирли ота ва ўғил ҳақидаги видеоролик намойиш этилиб, Шохруҳхон янги «Жоним Дадам» қўшиғини ижро этди. Барча оталарга бағишланган тарона юракларни ларзага келтирди.

altalt

Концертда жаранг сочган янги тароналардан яна бири «Маликам» бўлди. Бу қўшиқни хонанда барча ўзини маликадек ҳис этадиган қизларга бағишлади. Муҳташам сарой эса қўшиқ жаранг сочган вақтда чироқлар ёғдусига тўлиб кетди.

altalt

Айтиш жоизки, Шохруҳхонинг мухлислари ҳар йилги концертда айнан чироқлар ёғдуси билан уни қўллаб-қувватлайдилар.

alt

Концернинг ҳар бир блоги, мухлис ва ижодкор ўртасидаги самимий муҳаббат ила ўтди.

altalt

Дастур якунида хонанда, концерт давомида уни олқишлаб турган барча мухлисларига миннатдорчилик билдириб, ўзи уларга қарсаклар чалдирди. 

altalt

Концертнинг илк куни «юлдузли» меҳмонлари қаторида Насибахоним Абдуллаева, Гули Асалхўжаева, Афруз гуруҳи, Ботир Қодиров ва Улуғбек Раҳматтулаевларни кўриш мумкин бўлди. 

altaltalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг