alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шоу-бизнес юлдузларидан ижодий янгиликлар

 

Даврон Эргашевнинг ойижониси унинг клипи меҳмони

alt

Ўзининг услуб ва йўналиши билан ажралиб турувчи ҳушовоз хонанда Даврон Эргашев яқин кунларда «Ойижон» деб номланувчи янги қўшиқ премьерасини мухлислар эътиборига ҳавола этишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу орада қўшиққа клип олиш ишлари ҳам бошланиш арафасида. Клипда хонанда доимгидек актёр ва актрисаларни таклиф этмади. Аксинча ўз онасини клипдаги она образини ўйнашга таклиф қилди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи шундай дейди: «Клипнинг янада жонли, ҳаётий ва ишонарли бўлиши учун ролларни ўзимнинг онам ва фарзандларим ижро этишини истадим». Даврон Эргашев 14та янги қўшиқ ёзганини маълум қилди ва насиб этса кеч кузга, яъни ноябр ойларига ўзининг яккахон концертини мухлислар эътиборига ҳавола этишни режалаштирганлиги ҳақида хабар берди.  

 

Отабек Муталхўжаев қизларни алдадими?

alt

Ҳозирда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи бўлган Отабек Муталхўжаев янги «Қизларни алдаманг» номли қўшиқ ва унинг клипи устида қизғин иш жараёнлари билан банд. Клипда сюжет кўзда тутилмаган, фақатгина трек йўналишида бўлиб, хонанданинг айтишича мухлисларни қўшиқнинг сўзига эътиборларини кўпроқ қаратишдир. Қўшиқ сўзи Султон Қорахўжаевга тегишли, бастакор  Сардор Қорахўжаев ва аранжировка Жасур Бадалбоев. Ўйлаймизки хонанданинг навбатдаги қўшиғи ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмайди. 

 

Ботир Яминовдан - «Нозланиб»

alt

Ботир Яминов яна бир янги шўх «Нозланиб» қўшиғини тугаллаш арафасида турибди. Қўшиқ сўзи Шоҳжаҳон Эргашев, мусиқий сайқал Суннат Ахмедовга тегишли. Қисқа комедик сюжет асосига қурилган клип олиш ҳам режалаштирилган. Ҳозирча хонанда клип ижрочиларини сир тутмоқда, аммо унинг таъкидлашича шоу-бизнес юлдузлари иштироки кўзда тутилган. 

 

Миржамол ва Ситорадан янги клип премьераси кутилмоқда

alt

Ижодни бир зумга тўхтатиб қўйган Миржамол Мирзаахмедовнинг сайтимиз мухбирига хабар беришича, янги шижоат ва ғоялар билан яна ижодга қайтиш арафасида. Ҳозирги кунда ижодкор, Элдор Қаюмов бастакорлигида яратилган ва актриса, хонанда Ситора Фармонова билан куйлаган «Эй ёр» дуэт қўшиқ учун клип олиш ишлари бошланиш арафасида.

«Эй ёр» қўшиғини илк бор икки ижодкор «Дизайн-2015» концерт дастурида ижро этишган. Сюжет асосида тайёрланаётган мазкур клип ғоя муаллифи хонандаларнинг ўзлари, клипдаги ролларни ҳам айнан Миржамол ва Ситора ўйнаши кўзда тутилган. Клипни таниқли клипмейкер Наримон Султонхўжаев суратга тушириши режалаштирилмоқда. Демак, ижодкорлардан янги клипни кутиб қоламиз.  

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, хонанда ва актриса Ситора Фармонова 2015 йилдан бошлаб Қирғизистоннинг «Азия MIX» жамоаси таркибида КВН мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. Ҳозир мазкур жамоа КВНнинг Олий лигасининг яримфиналига чиқди. 

 


Лола Тайландга нимага йўл олди?

Латофатли хонанда Лола, «Соғиндим» номли таронасига клип олдирганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур клип тайёр ва бугун MY5 каналида ва барча сайтларда премьераси бўлиб ўтади.

alt

Шунингдек, хонанда бир ҳафта давомида Тайландда ижодий сафарда бўлган. У ерга ижодий жамоаси билан биргаликда янги қўшиғига клип тасвирга олдириш учун йўл олган. Қўшиқ ва клип ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг