Улуғбек Раҳматуллаев кузда концерт тақдим этади
Концерт 6 ноябрдан 12 ноябрга қадар «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтади. Бу ҳақда хонанда ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Раҳматуллаев вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги сабабли жорий йилнинг июнь ойида лицензиядан маҳрум бўлган эди. Хонанда лицензияси олиб қўйилгач, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига мурожаат билан чиққан. Мурожатда хонанда ўз хатосини тушуниб етгани ва ўз ташаббуси билан юртимизнинг чекка ҳудудларида хайрия концерти бериш таклифини билдирган. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан хонанданинг лицензиясини қайтариб беришга қарор қилган эди.
Улуғбек Раҳматуллаев билан суҳбатни ва 2017 йилда бўлиб ўтган «Соғинч фасли» дастури ҳақида сайтимизда ўқинг.
ИЗОҲЛАР 0