alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Бир жамоа» видеоклипининг тақдимоти

Ушбу видеоклип «Беном» гуруҳи билан ҳамкорликда куйланган «Бир жамоа» номли қўшиққа ишланган бўлиб, мазкур лойиҳа Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия ассоциацияси ва мактабгача таълим вазирлиги таклифига асосан яратилган.

Миллий олимпия қўмитасида мазкур ижтимоий клипнинг тақдимот маросими ўтказилди. Маросимга ОАВ вакилларидан ташқари, клип режиссёри Лола, Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия ассоциацияси ва мактабгача таълим вазирлигидан вакиллар, шунингдек, клипда суратга тушган ҳақиқий қаҳрамонлар – параолимпия терма жамоаси вакиллари ва уларнинг оила аъзолари ташриф буюрдилар.

Мазкур ижтимоий лойиҳа 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ПараОсиё ўйинлари олдидан спортчиларимизга катта далда бўлади деган умиддамиз.

alt

Клипга тўхталадиган бўлсак, унда профессионал актёрлардан фақатгина бетакрор Раъно Шодиевани кўришимиз мумкин бўлади. Бош қаҳрамонлар образида эса спортчиларнинг ўзларини кўрамиз.

 

Хонанда Лола клип ғояси ҳақида:

«Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия ассоциацияси ва мактабгача таълим вазирлигидан мазкур лойиҳа таклифи тушгач, уни ҳеч бир шубҳасиз қабул қилдим. Клип қандай бўлишини ўйлаганимда ҳаёлимга супер қаҳрамонлар келди.
Клипни томоша қилаётганда бироз тасаввурингизга эркинлик беришингизни сўраган бўлар эдим. Ҳамма нарсани тўғридан-тўғри қабул қилмай, бироз ҳаёлотимизга эркинлик берсак, клипда нимани кўрсатмоқчи бўлганимизни тушуниб оласизлар.
Клипда Раъно Шодиевани ҳисобга олмасак, битта ҳам профессионал актёрларни кўрмайсиз. Унда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчилари суратга тушганлар.
Улар ҳақиқатдан ҳам чинакам қаҳрамонлар. Ҳозир клипни томоша қилгач, сиз ҳам бунга амин бўласиз. Мен мазкур лойиҳа устида тер тўккан барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Умид қиламан-ки, «Бир жамоа» лойиҳаси томошабинларга манзур келади».



Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Лола Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа - «Қўлингда имкон» қўшиғига суратга олинган клипга режиссёрлик қилган эди.
Клипни сайтимизда томоша қилинг.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-09-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг