alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Клипларда хонандалар очиқ-сочиқ кўринишда бўлишлари тақиқланади

Лицензиатлар клипларни ТВ эфирларга намойиш учун тақдим этишдан аввал «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгаши тасдиғидан ўтказишлари кераклиги ҳақида хабар берган эдик.

Хонандалар клиплари кўриб чиқилиши ва хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Кенгашга тақдим этадилар.

Кенгаш эса ўз ўрнида қўшиқлар ва уларга ишланадиган видеоклиплар савиясини баҳолашда:

- қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип сценарийсининг ғоявий-бадиий даражасига;
- тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;
- қўшиқлар ва уларга ишланган ва ишланадиган видеоклипларда Ватанга садоқат, севги, муҳаббат ва инсонийлик сингари эзгу ғоялар акс этганлигига эътибор қаратади.

Клипда:

- гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар тарғиботи;
- қонли, террористик ҳатти-харакатларни тарғиб қилувчи, уруш ва қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар;
- динлар ва миллатлараро нифоқ, зиддият уйғотувчи унсурлар;
- давлат рамзлари (герб, байроқ, Президент) тасвиридан ножоиз, ноўрин фойдаланиш;
- турли фирма, компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотларини ошкора ва яширин реклама қилиш;
- ётоқхона ва бошқа хосхоналарда хонандаларнинг ёнбошлаб, ўзбекона одоб қоидаларига зид ҳолатда қўшиқ куйлаши;
- оммавий маданиятга хос тарзда очиқ-сочиқ, йиртиқ-ямоқ, ярим-яланғоч кийиниш ҳолатлари;
- шаҳвоний ҳирс ва беҳаёликни, енгил-елпи ҳаётни тарғиб қилувчи оҳанг ва тасвирлар;
- тана аъзоларига туширилган турли татуировка ва "нақш"ларни кўрсатиш;
- эркак хонандаларнинг аёллар каби кийиниши, безаниши, айтайлик, ҳар хил зираклар тақиши ва шунга ўхшаш номуносиб ҳолатлар;
- қўшиқ матни ва мазмунига ҳеч қандай алоқасиз равишда, фақат қимматбаҳо машиналару қасрдай уйларни, ярашиқсиз зебу зийнатларни кўрсатиб кўз-кўз қилиш; 
- муқаддас қадамжолар, табаррук ёдгорликлар, қутлуғ меросимизга нисбатан ҳурматсизлик қилинган ҳолатлар;
- ўзбекона урф-одатларимизга ёт, ўринсиз ва беўхшов ҳаракатлар акс этмаслиги лозим.

alt

Лицензиатнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи асарлари маъқулланмайди.

Кенгаш бадиий жиҳатдан етук, умуминсоний ва миллий қадриятларга мувофиқ, халқимизнинг менталитетига мос бўлган қўшиқлар ва улар асосида яратилган видеоклипларнинг оммалашишига кўмаклашади.

Кенгаш томонидан кўрсатилган камчилик ва нуқсонлар бартараф этилгач, клип қайта кўрикка тақдим қилиниши мумкин. Кўпчилик овоз билан маъқулланган клиплар эфир ва бошқа намойишларга тавсия этилади. 

Буларнинг барчаси «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгашининг хулосасини олиш тартибига ЭСЛАТМАда эълон қилинган. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг