alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Мода тарихчиси Александр Васильев Тошкентда

Пойтахт бўйлаб саёҳат Ўзбекистон Давлат санъат музейидан бошланди. 

alt

Музей директори Васила Файзиева меҳмонга «Ўзбекистон Давлат санъат музейи» китобини тақдим этди, Александр эса ўз навбатида уч ўзбек тасвирланган 18 аср француз гравюрасини музейга тақдим қилди. 

alt
alt

Тарих дарслари санъатшунос Гаянэ Умерова ҳамроҳлигида ўтказилди. 

alt

Музейнинг европа қисми тарихини маэстронинг ўзи сўзлаб борди. 

alt

«Сопол буюмлар, сўзана, гиламлар ва чопонлар – буларнинг бари сўзсиз муҳташам, лекин мени лол қолдирган нарса музейнинг картиналар коллекцияси. Намойиш этилганлар балки энг муҳим картиналар эмасдир, лекин энг муҳим рассомларнинг асарлари».

alt

Сўнгра мактаб миллий бозоримиз Чорсуни зиёрат қилди. У ерда мода танқидчиси ўзига марғилон чопони, миллий матоларимиздан адрас ва беқасам харид қилди. 

alt
alt

«Ҳар қандай мамлакатга саёҳат қилганда миллий бозорни зиёрат қилиш жуда муҳим. У орқали мамлакатнинг ҳақиқий жозибаси ва руҳини ҳис этиш мумкин».

Сайёр мактаб шу билан бирга Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам кириб ўтди. 

alt

Сўнгра ижодий гуруҳ тан олинган каштачилик устаси, дизайнер Мадина Қосимбоева шоурумига ташриф буюрди. 

alt

Александр Васильевнинг сайёр мода мактаби 2005 йилдан буён фаолият олиб боради. Йилига бир неча бор гуруҳ ташкил қилиниб моданинг тарихий бошланғичларини ўрганиш учун дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Шу кунга қадар мазкур мактаб Эстония, Туркия, Марокаш, Испания, Бельгия, Озарбайжон, Италия ва албатта Францияда бўлиб қайтган. 

alt

Miramax турагентлиги томонидан ташкиллаштирилган «Ипак йўли шаҳарлари бўйлаб» датсури доирасида Васильев жамоаси Ҳивадаги Ичан Қалъа ва Муҳаммад Раҳимхон мадрасасида бўлиб улгурди. Тошкентдан сўнг саёҳат Самарқанд бўйлаб давом этади. У ерда меҳмонлар Сиёб шарқ бозорини зиёрат қилиб, саёҳат Бухорода ўз якунига етади. 

alt

Маэстро билан эксклюзив интервью ва видео тез кунда MYDAY Special журнали саҳифаларида ва myday.uz сайтида

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг