alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Рафет Эл Роман Тошкентда концерт беради

Машҳур турк хонандаси Рафет Эл Роман 19 октябрь куни соат 19:00да «Халқлар дўстлиги» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади. Чипталар нархи 150 000 сўмдан бошланади. 

alt

Рафет Эл-Роман – туркиялик хонанда, актёр, Германиядаги «Йил исътедоди» номинацияси ғолиби ҳамда Media Artist Awards соҳиби. Одатда унинг кўп қўшиқларига гитара, саксафон ва фортепиано оҳанглари жўр бўлади. Репертуари асосан романтик тароналарга бой.

Хонанда ўтган йили август ойида пойтахтимизда меҳмон бўлган ва ўзбек мухлисларини унутилмас концерт дастури билан хушнуд этган эди. 

 

Ўтган йилги концерт дастури қандай ўтганлигини бу ерда кўришингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-09-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг