alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Tashkent Open -2016: Сабина Шарипова бош соврин учун курашади

Республика олимпия захиралари теннис мактабида 24 сентябрдан бошлаб халқаро Tashkent Open аёллар мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар 1 октябрга қадар ўтказилади.

Tashkent Open -2016 халқаро турнирининг саралаш босқичи иштирок этган ҳамюртимиз Сабина Шарипова асосий тур баҳсларига йўлланма олди.

alt

Теннисчимиз дастлабки босқичда тажрибали россиялик ракетка устаси Александра Пановани доғда қолдирган эди. Асосий тўр йўлланмаси учун бўлган кейинги баҳсда Сабина Украиналик Ангелина Калинина билан рақобатлашди.

Учрашувда рақибасидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Ўзбекистонлик теннисчи 6:3. 6:2 ҳисобида зафар қучиб, асосий тўрга қўшилди ва бош соврин учун курашадиган бўлди.

Шундай қилиб, яккаликлар ўртасидаги асосий тўр беллашувларида мамлакатимиз шарафини Сабина Шарипова ва Камола Умарова ҳимоя қилади.

Сабина Шарипованинг кейинги рақиби швейцариялик теннисчи Штефани Фогеле.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг умумий соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил этади. 

 

Манба: sports.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг