
Валерия ўзбек фильмига саундтрек куйлади
Айни дамда фильм ижодий жамоаси билан клип суратга олинмоқда. Қўшиқ мусиқаси ва сўзи Илья Зудин томонидан яратилган.
.jpg)
.jpg)
.jpg)


Валерия – Россия Федерацияси Президенти хузуридаги маданият ва санъат кенгаши аъзоси, «Золотой граммофон», «Муз-ТВ», Russia Music Awards мукофотлари соҳибаси ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган машҳур россиялик хонанда.
Мухлиса Азизова режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмининг катта шов-шувга сабаб бўлганлиги, унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим роль ижро этгани бўлган эди.
Эслатиб зтамиз, туркиялик юлдуз Мурат Йилдирим юртимизга 23 март куни етиб келган ва у билан боғлиқ эпизодлар Бухорода суратга олинган эди.
Фильм бугунги куннинг долзарб муаммоси - халқаро жиноятчилик мавзусида. Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятлари шунингдек, Россия ва
Марокаш давлатлари ҳудудида, сўнгги эпизодлар эса Санкт-Петербургда амалга оширилган.
Триллер жанрида тасвирга олинган картинада Раъно Шодиева, Карим Мирходиев, Фарҳод Маҳмудов, Шаҳзода Матчонова ва бошқа истеъдодли актёрлар жамоаси роль ижро этганлар.
Премьера шу йили Тошкентда ўтказиладиган PROlogue халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинган.
Мурат Йилдирим билан суҳбат сайтимизда.
Ҳаёти ва ижоди ҳақида эса бу ерда ўқишингиз мумкин.

ИЗОҲЛАР 0