alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда

Ўзбекистон Халқ артисти Севара Назархон қизининг илк суратларини ижтимоий тармоғида ҳавола этди. Шунингдек, Лондон кўчалари бўйлаб қизалоқ онаси билан сайр ҳам уюштирди. Эслатиб ўтамиз хонанда 27 апрел куни қиз фарзандли бўлган ва унга Иман Анвар бетакрор исмни беришган.

altalt

 

«MY5» телеканалида намойиш этиб келинаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти Тошкентга меҳмон сифатида ташриф буюрди. Учрашувдан батафсил.

alt

 

23 май куни шоумен Даврон Кабулов бўйдоқлик билан хайрлашди. Давронбекнинг ёрлари Эъзозахон. Шубҳасиз бу тўй шоу-бизнес оламида энг кутилган ва шов-шувли тантаналардан бўлди. Висол оқшомида ўзбек эстрадасининг энг таниқли санъаткорлари меҳмон бўлишди.

 

Ёшларнинг севимли хонандаси Шоҳруҳхон 3 кун давомида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этди. Концерт дастурида кўпгина совғалар мухлисларга тақдим этилди. Асал Шодиева билан дуэтдан тортиб уйланишгача бўлган ваъдалар ҳам бўлди. Концерт тафсилотлари бу ерда.

alt

 

Куни кеча, 25 майда юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида «Сўнгги қўнғироқ»​ чалинди. 15 йилдан бери «Сетора» гуруҳи ва хонанда Равшан Собиров ижросидаги «Хайр мактабим»​ таронаси битирувчилар мадҳига айланган. Ушбу куни Равшан Собировнинг ўғли ҳам мактабни битирди. Фарзанди мактабида Равшан Собиров ва Лейли ўша машҳур қўшиқни жонли ижро этишди. 

altalt

 

Kuk Choy гуруҳи ҳам 25 май «Сўнгги қўнғироқ» байрами муносабати ва мактаб йилларини ёдга олиш мақсадида «Хайр мактабим»ни кавер турини тақдим этди. Тингланг ва баҳо беринг.

 

Ўзбек шоу-бизнесининг гўзал жуфтликларидан бири Фарход ва Ширин дуэти ҳам 25 май битирувчилар кунига мухлисларга янги «Олим бола» деб номланган таронани тақдим этишди.

 

27 ва 28 май кунлари «Туркистон» саройида Тоҳир Содиқов, Иззат Ибрагимов, Рашид Холиқов, Равшан Собиров, Акмал Мамедовлар иштирокида «Афсонавий 90» концерти бўлиб ўтади.

 

Устоз саъаткор Шерали Жўраев мухлислар ҳукмига илк клипини тақдим этди. Клипни бу ерда томоша қилинг.

alt

 

Бухоро шаҳрида 2016 йил 26-28 май кунлари ХV анъанавий  «Ипак ва зираворлар» фестивали ўтказилади. Фестивалда ҳунармандлар зардўзлик, кандакорлик, кулолчилик, миниатюра санъати, темирчилик, гилам ва атлас тўқиш, каштачилик ва бошқалар томонидан маҳорат мактаблари ўтказилиб, миллий ҳунармандчилик устахоналаридаги фаолият намойиш этилади.

alt

 

Дунё мусиқа оламидаги учта энг муҳим совринлардан бири бўлган Billboard Music Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросими сўнгги натижаларига кўра энг кўп мукофотни The Weeknd ва Адель олиб кетишди.

alt

 

«Соҳибжамол ва Махлуқ» янги фильмининг тизери чиқди. Фильм тўлалигича 1991 йилда чиққан дисней мультфильми асосида суратга олинган. Ҳаттоки саундтрек ҳам ўша мультфильмдан, аммо ижодкорлар бир нечта янги қўшиқлар бўлишини ваъда қилишган. Белль ролида Эмма Уотсон. Махлуқ эса Дэн Стивенс. Гастон қаҳрамонини Люк Эванс яратади. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг