
Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда
Ёшлар ижод саройида «Янги овозлар» телетанловининг саралаш босқичи бошланди. Телетанловдан мақсад янги, маҳоратли овоз соҳиблари, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этишдир.



Андижонда «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» тадбирларининг якуний гала-концерти бўлиб ўтди. Батафсил бу ерда.
Ўзбекистонлик дизайнерлар Елена Мильбергер ва Николай Нам Италияда бўлиб ўтган Халқаро мода фестивалида совринли ўринларни эгалладилар.
17 июль санасида NEXT кўнгилочар савдо мажмуасида «Шарқ» гуруҳининг илк мусиқий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Фоторепортаж билан танишинг.
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 19 июль куни лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) хонандаларга берилган лицензия муддатидан аввал тугатилгани ҳақида расмий билдиришни эълон қилди.
Энг обрўли ресторан гидларидан бири Michelin ўз тавсияномаларида Нью-Йоркдаги Rockaway соҳилида жойлашган ўзбек таомлари ресторани Uma’s масканини таъкидлаб ўтди.
Сардор Раҳимхон мухлислари учун бирваракайига икки туҳфа ҳадя этди. Хонанданинг жорий йилдаги «Ҳар кунинг улуғ неъмат» концерт дастури ва «Фаридам» номли мусиқий тўплам дисклари эндиликда сотувда. Мухлислар икки дискни пойтахтимизда жойлашган Discovery медиа дўконларидан ҳарид қилиб, баҳраманд бўлишлари мумкин.
Юлдуз Турдиева ОНА, МЕН КЕЛДИМ... таронасига ишланган клипни мухлислар ҳукмига тез кунларда тақдим этиш арафасида.
22 июль куни бетакрор Райҳон, Mr. Akrom билан ҳамкорликдаги лойиҳаси бўлган Habibi таронаси премьерасини пойтахтимиз радиотўлқинлари орқали ўтказади.
Машҳур ҳинд актрисаси, IIFA 2016 - «Энг яхши актриса» номинацияси ғолиби Дипика Падуконе «ХХХ: Возвращение Ксандера Кейджа» голливуд фильмида Сэмюэл Л. Джексон ва Вин Дизель билан биргаликда суратга тушди. Фильм премьераси 2017 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади.
Америкалик машҳур режиссёр Гарри Маршалл 81 ёшида пневмония касаллиги асоратлари сабаб вафот этди. Режиссёр «Қочоқ келин» ва «Гўзал аёл» каби фильмларни яратган.

ИЗОҲЛАР 0