alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театрлар

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри

Миробод тумани, Отатурк кўчаси, 28.
Харитада кўриш
Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри
Мўлжал
МУМ, собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси,
Телефон
+99871 2339081,
+99871 2333344,
+99871 2321948
+99871 2339081, +99871 2333344, +99871 2321948
Сайт
www.gabt.uz
E-mail
gabt_uz@albatros.uz
Театр репертуари асосан жаҳон калассикаси постановкаларидан ташкил топган. Шуниндек, бу ерда ҳорижий томошалар, театр фестиваллари, соло ва терма жамоалар, пойтахтимиз меҳмонларининг чиқишлари намойиш этилади. Алишер Навоий номидаги академик театр Жанубий-шарқий Осиёдаги энг катта театрдир. Унинг тарихи 1929 йил, Муҳиддин Қори Ёқубов бошчилигидаги концерт-этнографик ансамбли ихлосмандлари томонидан профессионал театр ташкиллаштирилган санадан бошланади. 1939 йилда мазкур театр Ўзбек Давлат опера ва балет театри деб қайта номланади, 1948 йилнинг март ойида эса рус театри билан бирлашиб Алишер Навоий номидаги Давлат опера ва балет театри номини олади. Опера ва балет санъатининг муваффақиятли ривожланиши учун 1959 йили театрга Академик, 1966 йилда эса Катта театр мақоми берилди. Театр биноси XX аср ўрталари меъморий обидаси ҳисобланиб, унинг ичкари ҳовлиси миллий фольклор санъатининг ажойиб дунёсини намойиш этади. Лойиҳа муаллифи академик Алексей Шусев. Бино қурилиши 1939 йилда бошланган, аммо 1942 йилда уруш даври қийинчиликлари туфайли тўхтатиб қўйилган. 1944 йилга келиб эса қурилиш ишлари қайта тикланган. 1945 йилнинг ноябрида Кваньтун армиясининг япон асирлари Тошкентга жўнатилган ва улар бинонинг қурилишини тамомлашган.

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 27 январ #
Men Usmonov Abdulla shu teatrning orkestr artisti sifatida o'z faoliyatimni olib bormoqdaman men ushbu dargohda ishlayotganimdan hursandman.
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг