alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Бир кунлик санъат асарлари



Москвалик рассом Светлана Колосова ўз картиналари учун ғайриоддий холст – ўз кафтидан фойдаланади. У чап қўлининг кафтига ажойиб ва бетакрор персонажлар иштирокидаги суратларни чизади. Рассом ўзининг бир дона суратига 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлайди, энг ачинарлиси бу санъат намуналарининг умри бор йўғи бир кунни ташкил қилади.
 

alt
 
 
Светлана Колосова:  «Мен ғайриоддий санъат қиррасини ўйлаб топиш мақсадида бўлмаганман. Мен авваллари қоғозга чизар эдим. Кафтга чизиш ғояси эса  беш-олти йил аввал пайдо бўлди».
 

altalt


 
Шоир ва бастакор Светлана аввалига кафтига ўз шеърларини ёза бошлаган, кунлардан бир кун эса унинг миясига кафтига суратлар чизиш фикри келган.
 

altalt


Светлана олдин кафтига ручка ёрдамида сурат эскизини чизиб олади, сўнг акварель ёрдамида суратларига сайқал беради.
 
 
altalt


Унинг баъзи асарлари Ганс Христиан Андерсен ва Антуан де Сент-Экзюпери каби ёзувчилар асарларидан илҳомланиб яратилган. Унинг бир суратида Экзепюрининг “Маленький принц” асари қаҳрамонини кўришмиз мумкин.
 
 
altalt


Светлана: “Менинг суратларим боди артга ўхшаш бўлса ҳам мен уларни бундай атамайман, мен фақатгина кафтимга чизаман. Бундан мақсади эса фақатгина тирик сурат яратиш ” – дейди.
 
 
altalt

altalt

altalt


Рассом суратларни ювиб ташлаш вақтида жуда хафа бўлишини тан олади. Чунки унинг суратлари Кечқурун ювиб ташланиши керак. 




Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг