ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Савицкий музейи Тошкентда

486
0

Рус ва ўзбек авангардистларининг Савицкий музейидаги 126та ноёб асарлари 18 февралга қадар Тошкентда намойиш этилади.

alt
 Соколов М.К - (1885-1947) Большая Никитская

alt
Фальк Р.Р. (1886-1958) Сўзана фонида

Кўргазмага ташриф буюрганлар А.Волков, Ў. Тансиқбоев, Н.Қорахон ва яна бир қанча ўтган асрнинг буюк мусаввирлари асарлари билан танишиш имконига эга бўладилар.

alt
Қорахон Н.Г (1900-1970) Ҳовуз бўйидаги қизлар

alt
Редько. К.Н. - (1897-1956) Овернь деҳқонлари

Ушбу ҳодиса ҳақиқатдан тарихий воқеа – музей тарихида иккинчи марта экспонатлар ташқарига олиб чиқилди. Биринчи марта коллеция 2017 йилда Қорақалпоғистондан ташқарида, Москвадаги Пушкин номли Давлат музейида намойиш этилган (Мазкур ҳодиса Myday Special журнали талқини бўйича 2017 йилнинг 50та энг ёрқин ҳодисалари рўйхатининг биринчи қаторидан ўрин олган).

alt
Курзин М.И. (1888-1957) Капитал

alt
Комаровский В.А. (1883-1937) Эркак портрети


Кўргазмани Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова очиб берди:
«Ҳозирги кунда Савицкий музейи – бу бутун дунёга машҳур бренд, музейнинг Игорь Витальевия Савицкий томонидан ташкил қилиниши эса ҳақиқий қаҳрамонлик».

alt

alt

Жаҳонгир Темирхўжаев, галерея директори:
«Мазкур экспозиция ҳақиқатдан ноёб – унда XX  аср рус ва ўзбек авангардистларининг дурдона асарлари жамланган. Кўргазма бизнинг галереямизда ўтказилаётганидан ҳурсандмиз. Ҳеч бир маскан, галериямиз каби  ушбу тўпланган буюк асарларнинг бутун гўзаллиги-ю ва муҳимлигини акс эттира олмайди».


 

alt
Рождественский В.В. (1884-1963) Ўзбек
alt
Рождественский В.В. - (1884-1963) Убайда 
 

Энг кўп диққатни, музейнинг «ташриф қоғози» бўлган, Лысенконинг ўзи каби сир-синоатларга бой бўлган «Буқа» асари жалб қилди.

alt

Зулфия Абдулина, рассом:
«Савицкий музейи коллекцияси – ноёб асарлар жамланмаси ва уни Тошкентда кўриш ажойиб. Бизнинг юртимизда ҳам кўргазмалар музей деворларини тарк этиб, кенг оммага санъат билан яқинлашиш имкони ортиб бораётганини англаш янада қувонарли».

Игорь Савицкий - график рассом, санъатшунос, Нукус санъат музейи асосчиси. Бугунги кунда музейнинг рус авангарди асарлари катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.


Кўргазма меҳмонлари:​​
altaltalt
altaltalt

Кўргазма 18 февралга қадар давом этади. Экспозиция иш вақти 10:00 дан 17:00 гача.
 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг