ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Темурийлар даври шахсларининг мум ҳайкаллари

228
0


200 кв.м.
майдонда тўрт залдан иборат икки қаватли бино бўлиб, уларнинг учтаси Темурийлар даври акс этган мум ҳайкаллари ҳисобланади. Бир ҳайкални ишлаб чиқариш бир ойдан уч ойгача давом этади, шунингдек, атрибутлар, костюмлар ва интерьер буюмлари усталар жамоаси томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилади.

alt

Галлереянинг биринчи залида буюк саркарда Амир Темур ва унга яқин бешта шахснинг мум ҳайкаллари мавжуд. 

alt

alt

Руй Гонсалес де Клавихо ўша даврларнинг испаниялик арбоби  бўлиб, Темур салтанатига бириктирилган ва «Буюк Темурнинг ҳаёти ва фаолияти унинг империясига қарашли ерларнинг тасвири» киритилган машҳур кундалик-асарни ёзган. 
 

alt

Саид Барака - Темурнинг руҳий устози бўлиб, у ҳукмдорнинг барча ишларини ёритиб, юришларда унга ҳамроҳ бўлган

 

alt

Амир Темурнинг сарой жангчиси – «Барлос» (туркларнинг қадимги қабиласи)
 

alt Нигора Миржалилова, лойиҳа иштирокчиси: 
«Бу ўтган асрларнинг руҳи ва муҳитини ҳис қилишингиз мумкин бўлган Марказий Осиёдаги ягона мумсимон галерея. Бизнинг келажак режаларимиз ва ғояларимиз катта, ва биз тез орада уларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қиламиз».

alt

alt

Бибихоним - Амир Темурнинг суюкли рафиқаси
 

alt
Бибихоним ва Халфа
 

alt

alt

Халфа - малика Бибихонимнинг энг яқин 
 

Бошқа залларда Темурийлар давридаги Дарвеш, олимлар ва жангчининг ҳайкалларини кўришингиз мумкин.

alt
Амир Темурнинг набираси, таниқли олим ва маърифатпарвар бўлган Мирзо Улуғбек ва унинг шогирди, олимнинг асарларини давом эттирган ва расадхонани бошқарган Али Ал Қушчи ҳайкали. 
 

alt

alt

Дарвеш


Галлереянинг ҳовлисида Абру-Баҳор усталари жойлашиб, улар ташриф буюрувчиларнинг кўз олдида ўзларининг ранг-баранг расмларини яратадилар, ҳар ким бу усулни ўрганиши ва ноёб суратни олиши мумкин. Абру-Баҳор - Бухорода пайдо бўлган ва «баҳор булутлари» деган маънони англатувчи миниатюраларни бўяш ва ясашнинг қадимий усули ҳисобланади. 

alt


Охирги залда персонажлар учун костюмлар жойлашган бўяниш хонаси, шунингдек, асбобларни ва мум ҳайкалларни яратиш жараёнининг бир қисмини кўришингиз мумкин. 

Галереяда тақдим этилган тўққизта ҳайкални яратиш учун бир йил вақт сарфланган. Усталарнинг режасида Биби Хоним каретасини, 12та канизаги либосининг этакларини  кўтариб кетаётган  Биби Хонимнинг ўзини ҳашаматли либосда, шунингдек. Ҳунармадлар, мусиқачилар ва бошқаларнинг ҳайкалларини яратиш бор. Мум ҳайкаллар билан бир қаторда, келажакда ёзги кинотеатрни очиш режалаштирилган, у ерда ўша даврларнинг хроникалари намойиш этилади ва ҳақиқий мум ҳайкални яратишнинг деярли бутун жараёнини шахсан кўришингиз мумкин бўлган хона ташкил қилинади. 

alt Фарҳод Ахунов, лойиҳа продюсери: 
«Биз лойиҳа муаллифи Ҳусниддин Ғуломович билан бадиий таълим олганмиз, ва ўша даврдаёқ галерея яратиш ғояси пайдо бўлган. Бунинг учун у Санкт-Петербургга мумсимон ҳайкалларни яратиш санъатини ўрганиш учун борди. Ва энди бу ерда биз уларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эгамиз. Биз сайёҳлар ва ҳалқимиз ўша давр маданияти билан яқиндан танишиш ва ўрта аср муҳитига шўнғишларини истаймиз».
alt

Хусниддин Насритдинов, рассом, лойиҳа муаллифи: 
«Мумсимон ҳайкалларни яратиш санъатида энг муҳим нарса инсоннинг характерини етказиб беришдир. Галереяга кирадиган ҳар бир киши, бундан олдин билмаган, буюкларнинг кимлигини унинг характери орқали билиши керак. Мисол учун, Амир Темурнинг ҳайкалини кўриб, бу буюк ҳукмдорнинг кучини ва қудратини, Дарвешга қараб - асрлар донолигини, Биби Хонимга қараб -гўзаллик, қадр - қиммат ва шарафни ҳис қилиш мумкин».


Манзил: Лабзак кўчаси, 12/1 уй, «Наврўз» боғи. 
Телефон: +998 90 899 56 26 
Instagram: waxgallery_ 
Иш тартиби: 09:00 дан 20:00 гача. 
Кириш чиптаси нархи: 15 000 сўм

 


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-10-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг