alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Болажонлар-ширинтойлар болалар мода фестивали

Ўзбекистон Республикаси “OSIYO RAMZI” дизайнерлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида 2015 йил апрел ойида Ёшлар маданият ва ижод саройида “Болажонлар-ширинтойлар” Республика болалар мода фестивали ўтказилади.
Ушбу Фестивални ўтказишдан асосий мақсад ёшлар дидини шакллантириш, кийим ва кийиниш маданияти, айниқса, болалар тарбиясида кийинишни аҳамияти ҳамда малакали дизайнерлар тажриба алмашиши билан бирга янги дизайнерларни кашф этишдан иборат.

alt

Фестивал қуйидаги номинациялардан иборат:
- кундалик кийим;
- миллий услуб;
- башанг кийимлар;
- мактаб кийими;
- спорт кийимлари;
- бўлажак она (ҳомиладор аёллар);

Фестивал уч босқичда ўтказилади.

2015 йил 15 январига қадар фестивалнинг саралаш босқичи бўлиб ўтган, яъни талабгорлар томонидан тайёрланган эскизлар ҳамда конкурсда иштирок этиш учун ариза, анкета ва расмларни тақдим этиш ишлари олиб борилган.

II босқич (намуналарни тайёрлаш)дан иборат бўлиб, у 2015 йил 2-7 феврал кунлари бўлиб ўтади. Бунда биринчи босқичдан ўтган иштирокчи қатнашиб, ўзининг кийим тўпламидан намуналар тайёрлайди.

III босқич (кийим тўпламини тайёрлаш). 2015 йил 16 мартдан 20 мартгача иштирокчилар томонидан тайёр кийим тўпламлари тақдим этилиши шарт.

Ҳозирча 2015 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтиши керак бўлган “Болажонлар-ширинтойлар” Республика болалар мода фестивалининг финал дефиле намойишининг ўтказилиш санаси маълум эмас. Бизни кузатишда давом этинг, бу ҳақда албатта сизга маълум қиламиз. 

Мурожаат учун телефонлар: 280-55-78, 253-64-34
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг