Кўргазмалар
Буралган қоғозлардан яратилган бежирим суратлар
Санъатнинг қирралари бесаноқ. Нодир асарлар сополдан, бўёқдан, мармардан, пўлатдан, матодан, мунчоқлар ва ҳоказолардан яратилиши мумкин. Ҳар бир санъат намоёндаси инсоният билан нафосатни ўз тушунчасила бўлишгиси келади. Мисол учун,
Gunjan Aylawadi яхшилаб буралган рангли қоғозлардан нодир асарлар яратади. Натижада шарқона услуб сезилиб турадиган бетакрор картиналар вужудга келади.
Шуни таъкидлаш жоиз, мазкур ижодкор ўз асарлари учун оддий қоғозларни эмас, балки мусиқий китоблардан қирқиб олинган қоғозларни танлайди.
Ижодкорнинг таъкидлашича бир дона картинани яратиш уучун бир неча ой вақт сарфланар экан. Аввалига эскиз ишлаб чиқилади, сўнг эса керакли рангдаги қоғозлар танланади. Кейинги босқичда ижодкор қоғозлардан мустаҳкам буралган ихчам тасмачалар ҳосил қилади. Аммо энг узоқ вақт талаб этадиган иш – тайёр тасмаларни эскиз бўйича картон қоғозга елимлаш экан.
Бир неча йил ичида
Gunjan Aylawadi саноқсиз бундай картиналар яратди. Ижодкорнинг айтишича унга энг қизиғи мазкур асарларга томошабинларнинг реакциясини томоша қилишдир.
Аввалига ташриф буюрганлар композицияга бир марта назар ташлаб қўядилар, сўнгра қизиқишлари ортиб яқинроқ келадилар ва ҳар бир картина қаршисида узоқ вақт қолиб кетадилар.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-05-2014
ИЗОҲЛАР 0