Даима Рахманбекованинг кўргазмаси
18 март куни Тасвирий санъат галереясида, Великобритания, Россия, Бельгия, Франция ва бошқа давлатларда ўзининг экспозициялари билаш машҳур рассом Даима Рахманбекова-Варданян илк бор ишларини ўзининг юрти Ўзбекистонда тақдим этди.
Даима кўп йиллар давомида Францияда яшаган ва ижод қилган, унинг ишлари европа маданий жамаотчилигига тақдим этилган.
«Рақс сири» - янги ишлар тўплами айнан шундай номланади. Рақс ва мусиқали қалб қиёфалари – ушбу экспозициянинг асосий мавзуси. Галереянинг тўртта залларида намойиш этилган картиналарнинг барча кахрамонлари ё рақсга шай, ё рақс ҳаракатида тутиб олинган.
Даима, ўзбек рассомчилигининг устаси Усто Мўминнинг ишларига бўлган муҳаббатини ҳеч қачон яширмаган. Мана шу янги ишлар серияси, айнан рассомга бўлган ўзига ҳос таъзим сифатида тақдим этилган. Усто Мўмин томонидан амалга оширилган маюс кўзлар қиёфаларини, Даиманинг ишларида ҳам топиш мумкин.
Даима ўз қаҳрамонларини ажойиб ёрқин, рангли либосларга кийинтирган: фуксия ранги мовий ранг билан, қизғиш-жигар ранг сариқ ранг билан, оқ эса газета қирқимлари билан уйғунлашган.
Тасвирлар қайсидур пайтда тўхтаб қолган рақс динамикасини етказиб беради, худди медитацияга ўтаётгандек.
Даимани қўллаб-қувватлаш учун маданият ва санъат арбоблари кўргазманинг очилишига ташриф буюришди, улар орасида унинг турмуш ўртоғи машҳур Максим Варданян, таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмаилов ва 5+1 ижодий жамоанинг аъзолари, дизайнерлар Мархамат Умарова ва Пахлавон Турдиев, флорист Рубен Саакян, заргар Улуғбек Холмуродов ва бошқаларни кўриш мумкин эди.
Кўргазма 17 апрелга қадар давом этади ва Myday кўргазмага ташриф буюришни тавсия этади.
ИЗОҲЛАР 0