Кўргазмалар
Дунёнинг машҳур картиналари
Дўстлар бугунги сўз дунёдаги машҳур расмлар ҳақида бўлади. Бу рамслар жаҳон санъатининг ўлмас дурдоналаридир. Бугун сизга ҳикоя қиладиган асарларимиз рассомчиликнинг бебаҳо намуналари ҳисобланади ва дунёдаги энг таниқли, ҳамда мукаррам музейларда сақланади.
Ҳайқириқ
Бу расм ушбу машҳур картиналар ичида ягона сотилганидир. Унинг эгаси миллиардер Леон Блэк бўлиб, унинг учун 119,9 млн.доллар тўлаган. Картина норвегиялик рассом-экспрессионист Эдвард Мунк томонидан яратилган. Рассом уни яратиш учун 17 йил сарфлаган ва бу 1893-1910 йилларни ўз ичига олган. Сиз кўриб турган расмдаги одам ўзгача ташқи кўриниш билан фарқланади, яъни катта бош, ҳавотирли нигоҳ, очиқ оғиз ва юзга қўйилган қўллар ноумидлик рамзи сифатида намоён бўлган.
Хотиранинг доимийлиги

Рассом Сальвадор Далининг энг машҳур расмларидан бири бўлиб,
1931 йилда яратилган. 1934 йилдан буён Нью-Йорк санъат музейида сақланади ва ушбу расм бу музейнинг бойлигидир. Бу расм унча катта эмас ва 24х33 см.ни ташкил этади. Бу сурат яна
“Юмшоқ соатлар”,
“Хотира қаттиқлиги” ёки бўлмаса
“Хотира турғунлиги” номлари остида ҳам таниқли. Рассомда бу суратни яратиш ғояси бир куни у кечки овқатга камамбер пишлоғини истеъмол қилиб ўтирган чоғ келган. Айнан мана шу юмшоқ пишлоқ унда кўринишидан қаттиқ кўринган материя юмшоқ бўлиши ҳам мумкин деган фикр уйғонишига сабаб бўлган.
Запорожцлар Турк Султонига мактуб ёзмоқдалар
Бу расм 2,03х3,58 м ўлчамли бўлиб, буюк россиялик рассом Илья Репин томонидан яратилган. Картинада казаклар, атаман Иван Серко бошчилигида Турк Султони Меҳмед IV. га мактуб ёзишаётгани тасвирланган. Бу расмнинг бир нечта вариантлари мавжуд бўлиб, улардан бири Петербургда, бошқаси эса Харьковда сақланади.
Адамнинг яратилиши
“Адамнинг яратилиши” полотноси – италиялик
рассом Микеланджелонинг шедевр асари бўлиб,
1511 йилда яратилган. Бу расм жуда ҳам чуқур рамзий маънога эга бўлиб, рассом ўз тасаввурида ерда ҳаётнинг яралишини акс эттирган.
Сикстинск Мадоннаси
Рафаэлнинг асари бўлиб,
Юлий II папаси буюртмасига асосан яратилган. Картинанинг бош қаҳрамони қўлида гўдак билан турган Мадоннадир. Расм 256х196 см ўлчамда бўлиб, муқаддас Сикст черковининг меҳробини безаб туради.
Сирли оқшом
Герцог Лодовико Сфорц ушбу расмни
Леонардо да Винчига чизишни буюртирган. Рассом бу расмни 1495-1498 йиллар оралиғида яратган, аммо шу кунгача картинанинг яратилган санаси аниқ маълум эмас. Картинанинг тахминий ўлчами
460х880 см.
Мона Лиза (Джоконда)
Бу картина ҳам Леонардо да Винчи қаламига мансуб бўлиб, рассомлик санъати шайдоларининг фикрича бу Леонардо да Винчи ижодининг энг юқори чўққиси. Албатта Мона Лиза ҳақида эшитмаган инсоннинг ўзи топилмаса керак. Расмнинг тўлиқ номи “Лиза дель Джоконданинг портрети” деб аталади. Бу картина Парижнинг Лувр музейида сақланади.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-11-2013
ИЗОҲЛАР 0