ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Энг ғаройиб еб бўладиган архитектура намуналари

1279
0


Стоматологлар нотўғри овқатланиш, қисман ширинликни суистеъмол қилиш милклар яллиғланиши ва кариесга олиб келишига аминдирлар! Агар тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиб, ширинликдан воз кечишингиз керак бўлса ҳафа бўлманг! Ширинтомоқлар учун биз интеллектуал десерт - энг ғаройиб еб бўладиган меъморчилик намуналари шарҳини тайёрладик. 


alt


Албатта озуқа инсон учун аввало организм фаолиятини қўллаш учун керак. Баъзилар учун - ҳузур манбаи. Баъзиларга эса - ижод учун керак. Бугунги мақоламиз қаҳрамонлари егулик ва қурилишни бирлаштириб ҳайратланарли архитектура намуналарини яратганлар.


alt


Ҳайкалтарош Роджер Пелчер (Roger Pelcher) 2006 йилда дунёда энг катта пряник уйча ясади. Бу ширин иншоот қурилишига муаллиф олти тоннадан ортиқ пряник ва икки тоннага яқин глазур ишлатди. Еб бўладиган рекордсмен уйчани қуришга кетган вақт ҳам ҳайратланарли - 1700 соат.


alt


Хитойлик Song Dong печенье ва бисквитлардан бутун бошли черкови ва стадиони бўлган осиёча шаҳар макетини яратди. Қуриш учун 72000 ширинликлар кетган санъат асарини Лондондаги Selfridges универмагига қўйдилар.


alt


Еса бўладиган яна бир шаҳарни Торонто Университети талабалари профессионал архитектор ва инженерлар бошчилигида яратдилар. Асосий "қурилиш материаллари" - консервалар ва ёрма ўрамлари.


alt


Ҳеч ким еса бўладиган пейзажларни Карл Уорнер (Carl Warner)чалик ярата олмайди. Фотограф мева, сабзавот, пишлоқ, гўшт ва бошқа маҳсулотларадн шунчалик ҳаққоний пейзажлар яратадики, бир қарашда улар сунъий эканини илғай олмайсиз!
 

alt


2008 йилда лондонда Меъморий  желе-банкет ўтказилди, унда архитектор ва ҳайкалтарошлар оригинал бино ва иншоотларни желедан тайёрлашда мусобақалашдилар. Тасвирларда сиз британиялик Дуглас Мерфи (Douglas Murphy) тайёрлаган еса бўладиган Авлиё Павел жомеси нусхасини кўришингиз мумкин.


alt


Лиз Хайкок (Liz Hickok) ҳам желе билан ишлайди: унинг сокин ёруғлик берилган ярим шаффоф ранг-баранг шаҳарлари эртакларнинг сеҳрли иллюстрацияларига ўхшайди.
 

alt


Пруденс Эмма Стейт (Prudence Emma Staite) эса, қурилиш материали учун пицца хамиридан фойдаланиб рим Колизейининг еса бўладиган нусхасини яратди.


alt


Кондитерлик цехи бош ошпази Mike McCarey учунисталган кўринишда торт тайёрлаш муаммо эмас, шу жумладан меъморчилик иншоотлари ҳам. Таниқли обида ёки эртакдаги уйчами - бари мижоз ҳоҳиши ва муаллиф тасаввурига боғлиқ.


alt


"Фотошоп"нинг номаълум усталари еса бўладиган уйчалар мавзусида тасаввурлар қилишга қарор қилдилар. Тан олиш керак-ки, компьютерда яратилган мевали ва сабзавотли  уйчалар жуда жозибали кўринади. Балки реал ҳаётда ҳам шунга ўхшаш бирон нима яратиш жоиздир?


alt


Украина Коломнасида 2000 йилда "Писанка" пасха тухумлари музейи қурилди. Бундай музей дунёда ягоналиги етмагандай, яна у улкан безатилган тухум шаклида қурилган.



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг