alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Хилола Шер "Атлас байрами" фестивали ҳақида

10-12 сентябр кунлари Марғилон шаҳрида мен ва мен каби ёш дизайнерлар учун унутилмас воқеа бўлиб ўтди. Шаҳар хокимлиги ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ва Ҳалқ усталари, мусаввирлари ва хунармандлари Республика “Ҳунарманд” уюшмаси билан хамкорликда "Атлас байрами" фестивали ўтказилди. 

alt
alt

Мазкур фестивалда Ўзбекистоннинг етакчи ҳунармандлари, усталари, хорижлик меҳмонлар, жумладан Кореядан газламачилик ва дизайн бўйича мутахассислар иштирок этишди. Фестивал иштирокчиларини юртимизда ишлаб чиқарилаётган бетакрор ипак матолар ва улардан яратилаётган либослар ўзига мафтун этди.

alt
alt
 
Тадбир доирасида Бангладешлик дизайнер ва рассом Биби Рассел маҳаллий уста-ҳунармандлар учун маҳорат дарсларини ўтказди.
Яна бир ажойиб инсон - Наталья Константиновна Мусина ҳақида гапириб ўтмоқчиман. Улар фестивал доирасида “Fashions show” ташкил этиб, шу билан бир қаторда матолар бўйича маҳорат дарси ва тренинг ҳам уюштирдилар.

alt
altalt
 
Фестивал доирасида "Сифат белгиси" кўрик танлови ўтказилди. Мархамат Умарова, Саша Чичинова ва Елена Ладиклар билан бир қаторда мен ҳам мазкур фестивалда ўз либосларим тўплами билан иштирок этдим. Энг қувонарлиси ушбу тўпламим билан "Сифат белгиси" кўрик танловининг ғолибларидан бирига айландим. Қуйида Сиз мазкур тўпламдан ўрин олган либослардан бир қанчасини кўришингиз мумкин.

altalt
altalt
altalt
alt
alt
 
Бундай фестиваллар юртимизда тез-тез ўтказилишини тилаган ҳолда, сизлар билан хайрлашаман. Mydayда учрашгунча, Хилола Шер.


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг