alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Илк маротаба! Халқаро амалий санъат фестивали Тошкентда

Биринчи кўргазма бутун дунёдан усталар ва мусаввирлар ишларини қамраб олди.

Италиялик мусаввир Даниэлла Джиллардони картиналар, шахматлар, қутичалар кўринишидаги график ишларини намойиш қилди.

Италиялик Мигель Анджел Акоста Лара «Артемода» италян мода мактаби либослар тўпламини тақдим этди.

Гулнора Ишмуратова, фестиваль муаллифи ва куратори:

«Бу Ўзбекистон учун жуда муҳим воқеа, чунки биз бу ерда халқаро усталарни жамладик. Биз фестивалда иштирок этиш учун 250дан ортиқ ариза қабул қилдик! Чет давлатлардан 70та, ўз юртимиздан 113та иштирокчи танлаб олинди. Мазкур ҳодиса шарофати билан янги ҳамкорлик лойиҳалари бошланиш арафасида, шунингдек маданият ва миллатлараро фикрлар, тажриба алмашинуви амалга ошмоқда. Айтиш жоиз, фестиваль олтита турли майдончаларда ташкил қилиниб, қаердадир ишлар тематик равишда жойлаштирилган бўлса, қаердадир турли мусаввирларни умумлаштирдик. Кириш нафақат ўзимиз, чет эл усталари ижоди билан қизиққан барча учун эркин».

alt

 

Россиялик усталар сопол, график картиналар ва Patchwork ишларини намойиш этдилар.

Юртимиз сопол усталари бетакрор ишлари билан ташриф буюрганларни лол қолдирдилар. Бухоролик уста Абдулвоҳид Каримовнинг «Обливион» деб номланган арт-объекти, риштонлик кулоллар Акбар Раҳимов ва Алишер Назаров ижод намуналари ва Рустам Усмоновнинг сопол тўплари эътиборга лойиқ.

Самарқандлик дизайнер Елена Ладик «Шарқ йўллари бўйлаб» ва «Зарафшон» тўпламларидан либослар ансамблини тақдим этди.

alt

Залнинг биринчи қаватида каштадўз ва дизайнер Мадина Қосимбоеванинг «Сеҳрли ипак жозибаси» тўплами жой олган.  Лойиҳа куратори санъатшунос Бинафша Нодир, инсталляция ғояси эса таниқли мусаввир Бобур Исмаиловга тегишли.

Бинафша Нодир, лойиҳа муаллифи ва куратори:

«Мадина тарихий китоблардан қадимий нақшларни қайта тиклаётган ажойиб ҳунармандлардан. Лойиҳамизнинг асосий мақсади эса услуби, нақшлари ва безаклари билан фарқ қиладиган турли ўзбек каштачилик матабларини қайта тиклаш. «Сеҳрли ипак жозибаси»да Бобур Исмоилов ғояси билан шифтга осилган сўзана ва чопонлар тўплами тақдим этилмоқда. Ўз ишларимизга биз ном бермасликка қарор қилдик, чунки ҳар бири киши санъатни ўзича қабул қилади: кимдир «Учар чопонлар» деб номлаган бўлса, яна кимдир «Учар руҳлар» деди. Биз кўзлаган асосий мақсад ўзбек маданий меросини тарғиб қилишдан иборат!»

Шу куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюралари санъат музейида яна бир кўргазма очилди. Бу ерда ноанъанавий ҳайкалтарошлик, мниатюра, кулолчилик, бадиий шишачилик ва гобелен каштачилиги намуналари намойиш этилмоқда.

alt

Фестиваль 6 ноябрдан 11 ноябрга қадар бўлиб ўтади.

Ўтказилиш вақти: 10:00 – 17:00.

Кириш эркин.

Маълумот учун телефон: +99871 256-51-46

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг