Кўргазмалар
“Илҳомбахш ҳаёт” фотокўргазмаси ҳақида
Пойтахтимизда 7-Халқаро Тошкент Фотобиенналлеси бўлиб ўтаётганлигидан кўпчиликнинг хабари бор. Фотобиенналледа чет эл ва юртимиз фотографлари ишлари, ушбу тадбир доирасида бўлиб ўтаётган турли кўргазмаларда намойиш этилмоқда.
7-Халқаро Тошкент Фотобиенналлеси доирасида ташкил этилган
"Илҳомбахш ҳаёт" фотокўргазмасининг очилиши
"Дархон" Бизнес марказида бўлиб ўтди.
Кўргазмадан 5 ёшдан 78 ёшгача бўлган, спорт билан шуғулланувчи, соғлом турмуш тарзини танлаган, турли мавқедаги, касб ва қизиқишдаги замондошларимизнинг кўпқиррали гўзалликларини намоён этган портрет коллекциялари эксклюзив Fitness Inspiration –Ilhombaxsh Hayot номини олган суратлар жой олган.
Кўргазма муаллифлари – Мухиддин Али ва Динара Дўлтаевадир. Бу лойиҳа икки инсоннинг ижодий тандеми бўлиб, улар спорт билан шуғулланаётган турли ёшдаги замондошларимизнинг жисмоий имкониятларини суратларда муҳрлашга уринганлар.
Суратларда улар мутахасис спортчиларни эмас, балки ўз ҳаётларида спорт учун вақт ажрата олган ва у билан шуғулланиб, ҳаётларини нуравшон этишга интилган инсонларни акс эттирганлар.
Ушбу суратлар орқали спорт барча ёшда актуал, спорт яшаш ва яратиш учун руҳлантирувчи куч деган фалсафа уйғонади. Ушбу фотосуратлар бошқаларни ҳам спорт учун вақт ажратишга, ҳамда спортда ҳам ютуқларга эришишга ундайди!
Суратлар коллекцияси орасида, машҳур хонандалар, актёр, актриса, телебошловчи ва кўплаб касб эгалари бор. Уларнинг барчаси ҳаётида спорт учун вақт ажрата олганлар.
Кўргазманинг очилиш маросимида шоу бизнес олами вакиллари, журналистлар ва бошқа кўплаб соҳа эгалари иштирок этганликларини кўриш мумкин бўлди.
Кўргазмадаги суратлар
Ozone фитнес клубида, шунингдек стадион ва спорт мажмуаларида тасвирга туширилган. Тақдимот маросими ҳамкорлари “
Дархон” бизнес маркази, La Saveur ресторани ва
Yasmina Tour сайёҳлик компанияси.
"Илҳомбахш ҳаёт" фотокўргазмаси кенг омма учун
20 октябр кунигача
"Дархон" Бизнес марказида ўз ишини давом эттиради.
"Илҳомбахш ҳаёт" фотокўргазмасидан тўлиқ фотоҳисоботни
бу ерда кўришингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
11-10-2014
ИЗОҲЛАР 0