alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Кореялик ҳайкалтарош Lee Jae-Hyo.нинг ёғочдан қилинган ишлари

Ҳайкалтарош Lee Jae-Hyo ўзининг уч ўлчовли ишларида табиий ҳом-ашё бўлган дарахт шохлари, барглари, ҳамда темир михлардан фойдаланади. Lee Jae-Hyo ишларини Осиё коллекционерлари жуда ҳам ҳуш кўрадилар. Унинг шахсий кўргазмалари Корея, Япония ва Хитойларда ўтказилган.

Демак, эътиборингизга замонавий ҳайкалтарош, ҳамда ноодатий муаллифнинг ишларини ҳавола этамиз.
 

“Ўрмон ҳукмдорлари” – 2009 йил 


alt

Бу муҳташам ёғоч шарлар ҳақиқатда ҳам инсон ва табиат ўртасидаги ҳурматни акс эттирувчи тимсол каби номоён бўлади. Шарлар диаметри 210/см/180 см/150см. Япониядаги Mountain Park Tsunan ландшафтида жойлашган.


 “Ёғочли осмонўпар иморат" – 2013 йил


alt

Муаллифнинг сўнгги ишларидан бири. Тескари ўгирилган конус шаклида қилинган. Дубай шаҳрининг баланд иморатлари орасида қад ростлаган. Баландлиги 1500 см.


«Сайёралар паради» – 2004 йил


alt

Турли диаметрли ер сайёралари худди кафт устида тургандек. Бу ёғочдан ясалган гўзал шарлар шундай тарзда жойлаштирилганки, гўёки ҳар бир сайёра ўз ўқи атрофида айланади. Шарлар диаметри 60 см.дан 150 см.гача.


 «Айрилмас узуклар» – 2005 йил


alt

Lee Jae-Hyo юқорида айтганимиздек нафақат ёғочдан, балки нозик шохлардан ҳам фойдаланади. Айни унинг шу ишида буни гувоҳи бўлишимиз мумкин. У бу иши орқали мустаҳкам оила ва содоқатни ифода этган. Ҳайкалтарошнинг бу иши Женевадаги «InterContinental» меҳмонхонасида кўргазмага қўйилган. Диаметри 800 см ва 150 см.



«Интерьердаги геометрик фигуралар» – 2004 йил


alt

Муаллиф ўзининг турли ёғочдан ясалган композицияларини интерьерда жуда ҳам шинам тарзда жойлаштиришни уддалайди. Ҳайкалтарошнинг бу иши Сеулнинг «W Seoul-Walkerhill» меҳмонхонасида кўргазмага қўйилган. Диаметри 60 см.дан 150 см.гача.



«Ўрмондаги футбол коптоги » – 2002 йил


alt

Бу коптог Ирландия ўрмони ландшафтида жойлашган. Диаметри 350 см.

 

 «Ўтмишдан келган меҳмон» – 2000 йил


alt

Арт-галереяда жойлашган ҳайкал сизга ўтмишдан келган диназаврни эслатади. Ўлчами 1100х500х100 см.



«Оригинал «Фаберже» – 2009 йил


alt

Ажойиб тарздаги “ёғоч тухумлар” композицияси. Ўлчами 50x50x300cм, 90x90x130cм, 90x90x90cм, 90x90x40 cм.
 


«Арининг ини» – 2008 йил


alt

Муаллиф бу оригинал шаклни яратиш учун махсус ишлов берилган дарахт баргларидан фойдаланган. Диаметри 50 см.

 

«Ёғоч тешик кулча» – 2006 йил 


alt

Болалар завқи! Ўлчами 320х100х320 см.
 
Ҳа, ҳайкалтарошнинг гўзал ва ноёб ишлари табиий ҳом-ашёнинг барча гўзаллигини акс эттиради. У ўз ишларини 20 йилдан буён яратиб келмоқда.
 


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг