alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Леким Ибрагимов кўргазмаси

Леким Ибрагимов кўргазмаси

8 февралдан 8 мартга қадар «Илҳом» театри ва Caravan Group ресторанлар тармоғи Ўзбекистон халқ рассоми Леким Ибрагимов кўргазмасига таклиф этади.
Леким Ибрагимов асарлари стилистикаси ўзида тасвирий санъат, графика ва каллиграфияни мужассам этган. Униг ижоди – ғарб ва шарқ маданий меросининг, модернизм ва назмий символизм, анъанавий классик ва абстракт-сюрреалистик йўналишларнинг уйғунлаштирилган бирлашмасидир. 
Леким Ибрагимовнинг “ташриф қоғози” асарларида фаришта ёки бир нечта фариштанинг ҳар бир суратда акс эттирилишидир. 
Леким Ибрагимов асарлари Шарқ халқлари Давлат санъат музейи (Москва, Россия), Ўзбекистон Давлат санъат музейи (Тошкент, Ўзбекистон), Шарқий Осиё музейи (Будапешт, Венгрия), Новосибирск Давлат бадиий музейи (Россия), А. Кастеев номидаги Давлат санъат музейи (Олма ота, Қозоғистон), Тавкерхен шаҳар Мэрияси Галереяси (Германия)да намойиш этилмоқда. Унинг ишлари шунингдек, АҚШ, Франция, Италия, Исроил, Ҳиндистон, Австрия, Япония, Германия, Россия каби давлатлар шахсий коллекцияларидан ўрин топган. 

Телефон: +99871 1503950, +99871 2440403.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг