ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Байрам дастурхони учун ноанъанавий салатлар

55003
0

«Товуқ ва ананасли» салат

Керакли маҳсулотлар: 

  • Қаттиқ пишлоқ - 100 гр
  • Пиширилган тухум – 3та
  • Пиширилган лахм товуқ гўшти - 200 гр
  • Консервировали ананас - 1 бонка
  • Ёнғоқ – ярим стакан
  • Енгил майонез таъбга кўра

alt
Тайёрланиши: Аввалдан пиширилган лахм товуқ гўштини кубик шаклида кесиб олинади. Ананас ва тухум ҳам шу шаклда тўғралади. Қирғичдан пишлоқ чиқарилиб, майонез билан аралаштирилади. Ёнғоқни майдалаб устдан сепиб юборилади. 


«ЛАЗЗАТ» салати 

Керакли маҳсулотлар: 

  • Барра бодринг – 2 дона
  • Пиширилган товуқ гўшти – 200 г
  • Тухум – 4 дона
  • Майонез – 100 мл
  • Шивит (укроп) кўкати 
  • Туз таъбга кўра
  • Қора муруч таъбга кўра 
alt
Тайёрланиши: Бодрингни яхшилаб ювиб оламиз ва ярим ой шаклида кесамиз. Пиширилган товуқ гўштини ва тухумни кубик шаклида тўғраймиз. Укроп кўкати майда қилиб кесилади. Барчасини таъмга кўра тузлаймиз ва майонез билан яхшилаб аралаштирамиз. Тухум бир оз каттароқ шаклда кесилади. 
 

«Черри» салати 

Керакли маҳсулотлар: 

  • Мол гўшти - 150 г
  • Черри памилдорлари - 5 дона
  • Бедана тухуми - 4 дона
  • “Салат” кўкати (таъбга кўра)
  • Зайтун ёғи - 1 чой қошиқ
  • Сирка - 1 чой қошиқ
  • Саримсоқ пиёз - 1 доно
  • Туз (таъбга кўра)
  • Қора муруч (таъбга кўра)
alt
Тайёрланиши: Пиширилган мол гўштини сомонча шаклида тўғраймиз. «Салат» кўкатини қўлда узиб-узиб оламиз. Салат қайласи учун зайтун ёғига сирка, туз, қора муручни таъбга кўра солиб, унга эзилган саримсоқ пиёзани қўшиб барчасини аралаштириб оламиз. Тўғралган гўштни ва «Салат» кўкатини тайёрлаб олган қайламиз билан аралаштирамиз. Пиширилга бедана тухумни ва черри памилдориларини икки бўлакка бўлиб оламиз. Ликопка қайлали кўкат ва гўшт аралашмасини солиб, устига тухум ва памилдорларини териб чиқамиз. 

 

«Мевали» салати

Керакли маҳсулотлар: 

  • Олма – 200 г
  • Банан – 200 г
  • Сельдер – 200 г
  • Йогурт – 50 г
  • Сметана – 50 г
  • “Салат” кўкати 
alt
Тайёрланиши: Олмаларни пўстидан тозалаб оламиз ва кубик шаклида кесиб оламиз. Сельдерни ингичка айлана шаклда тўғраймиз. Олма, банан ва сельдерни аралаштирамиз. Таъбга кўра тузлаймиз ва қайла билан аралаштириб оламиз. Қайласи учун йогурт ва сметанани 1/1 қилиб аралаштирамиз. Салат кўкатини қўшамиз. 
 

Азиз бекажонлар сизга юқоридаги салатлар рецептлари байрам дастурхонини тузашда қўл келади деб умид қиламиз. Барчангизга яхши кайфият тилаймиз! Янги келаётган йил муборак!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг