alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Ўзбекистоннинг энг гўзал масканлари

Ўзбекистон – қуёшли,  буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ  халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз  ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.

alt
 

Тошкент

Тошкент - Ўзбекистоннинг замонавий пойтахти. Тянь-Шянь тоғ ёнбағри Чирчиқ  дарёси оазисида жойлашган. Унга асос солинган давр таҳминан э.авв. II асрлар деб ҳисобланади. Бу ердан Буюк Ипак Йўли карвонлари ўтган бўлиб, у даврларда шаҳримиз Шош деб номланган. Сақланиб қолган қўлёзмаларга кўра ўша даврларда шаҳарда муҳташам, гўзал қасрлар қад ростлаб турган. 
 
alt
alt
 

Чимён

Чимён - Ўзбекистоннинг энг машҳур тоғ курортларидан бири. Барча сайёҳларни Чимённинг катта гўзал манзараси ўзига ром этади. Чимён Тошкентдан 80 км шимолий-шарқда, Чотқол тоғ  тизмасининг денгиз сатҳидан 1600 м баландликда жойлашган. Чимёнда қиш фаслида сайёҳлар, спортчилар ва дам олувчилар  қишки спорт турлари билан шуғулланадилар. Ёз мавсумида эса турли йўналишларда тоғ бўйлаб экскурсиялар уюштирилади. 

alt
alt
 

Самарқанд

Кўхна Самарқанд шаҳри нафақат Ўзбекистоннинг балки дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири. У Рим ва Вавилон шаҳарларининг тенгдошидир. Темурийлар сулоласининг қадимги пойтахти ва Буюк Ипак Йўлининг асосий бошланғич нуқталаридан бири ҳисобланган.Биргина Самарқанд “Буюк Ипак йўлининг юраги” деб ном олган. Афсонавий Регистон майдони Марказий Осиёнинг такрорланмас меъморий ёдгорлигидир. Қадимда бу майдон Самарқанднинг савдо ва ижтимоий маркази бўлган. Гўри-Амир мақбараси қадим Самарқанднинг яна бир марвариди. 

alt
alt
alt
alt
 


Бухоро

Бухоро – яна бир қадимий шаҳарлардан бири. Бу шаҳар Марказий Осиёнинг энг мафтункор шаҳарларидан бири ҳисобланади.   Қадимий меъморий ёдгорликларни сақлаб қолган Бухоро сайёҳларнинг энг севимли маскани десак муболаға бўлмайди. Исмоил Самоний мақбараси, кўплаб масжид ва мадрасалар, карвон-саройлар, ҳаммом улкан қўрғон ва Бухоро ҳукмдорининг мустаҳкам қароргоҳи Арк, Минораи Калон каби ёдгорликлар муқаддас Бухоронинг тенги йўқ марваридларидандир.


alt
alt
alt
alt
 

Хива

Хива - 1967 йилда ЮНЕСКО томонидан Бутунжаҳон мерослари рўйҳатига киритилган шаҳар-қўриқхона ҳисобланади. Бу гўзал масканда 100 дан ортиқ тарихий обидалар сақланиб қолган. Ичан Қала, Ислом Хўжа мадрасаси, Калта Минор шулар қаторидан. 
 
alt
alt


Фарғона водийси

Гўзал ва сўлим Фарғона водийси Марказий Осиё гавҳари деб номланиши бежиз эмас. Мазкур гўша бетакрор иқлим ва манзарали табиати билан барчани ўзига мафтун этади. 
 
alt
alt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг