ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Максим Варданян шахсий кўргазмаси

2142
0

7 апрел куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Максим Варданяннинг шахсий кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазма бир ой давомида фаолият кўрсатади.

alt

Максим Варданян, Тошкент шаҳрида туғилиб катта бўлган. Кейинроқ ёш рассом олдига қўйган мақсадлари сари интилиб, дунё бўйлаб қадам ташлай бошлади. Мазкур йўналишда унинг илк масканларидан бири Москва шаҳри бўлади. Сўнгра унинг ижод  намуналари билан поляк ва француз кураторлари қизиқиб қолишади. 90-йиллар бошларида рассом парижга кўчиб ўтади. Ҳозирдаэса рассом Франция, АҚШ, Бельгия давлатларининг бир қатор галереяларида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

altalt

Рассом яратган асарларида шарқ заминига, унинг анъана ва қадриятларига бўлган ҳаққоний муҳаббатни кўриш мумкин. Бир вақтнинг ўзида Варданян ғарблик ҳам бўлиб кетди, уни бутун европа маданиятини ўзига сингдира олган миллатлараро рассом десак муболаға бўлмаса керак.

alt

Варданяннинг ранг-баранг ижод маҳсуллари шарқона ҳашамат ва европача урбанизмни ажойиб тарзда уйғунлаштира олган. Варданян асарларида ранглар жилоси доимо жуда фаол. Унинг севимли ранглари сирасига қизил, сариқ ва кўк ранглар тусларини киритиш мумкин.

alt

Варданян икки хил жанрда фаолият юритади: булар натюрморт ва портрет жанрларидир. Деярли барча натюрмортлар 5-8 предмет: мевадонлар, шишалар тасвиридан иборат. Лекин рассом ҳар сафар бу минималистик тўпламдан янги бадиий ҳолатлар яратишга қодир.

alt

Максим Варданяннинг шахсий кўргазмаси давом этмоқда. Санъат асарлари бўлмиш рассомнинг гўзал ишларини томоша қилиш имкониятини бой берманг.

Кўргазманинг очилиш маросимидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг