Кўргазмалар
Тиниб-тинчимас ота-болалар
Фотограф Жейсон Лининг севимли моделлари - унинг қизлари Кристин ва Кайла. 2006 йилда Жейсоннинг онаси саратон ташхиси билан касалхонага жойлаштирилганидан сўнг, фантазияси кучли фотограф қизларининг ҳаётидан қизиқарли суратлари билан онасининг кўнглини кўтаришни бошлайди. Фотосуратлар учун ғоялар асосан қизалоқларнинг ўзидан чиқади. Мазкур суратлар ёрдамида қизалоқларнинг бувижонлари беморлар учун энг муҳим бўлган ижобий кайфиятни олган. Ушбу кулгили фотосуратлар эндиликда нафақат фотографнинг яқинларини, балки бутун дунё ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини кайфиятини кўтариб келмоқда.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-05-2014
ИЗОҲЛАР 0