alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Тошкентда буюк рассом Генри Мурнинг ишлари намойиши бўлиб ўтади

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Британиялик буюк ҳайкалтарош ва графикачи Генри Мурнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилади. 
 

alt

Кўргазмани ўтказиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марк Кросси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди. 
Кўргазманинг очилиши Ўзбекистон Давлат санъат музейида жорий йилнинг 19 февралида бўлиб ўтади ва май ойининг охирига қадар давом этади. Кўргазма доирасида маҳорат дарслари ва турли ҳил тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.  Кўргазмада Генри Мурнинг литографиялари намойиш этилади. 
 
Генри Мур 1898-1986 йилларда яшаб, ижод қилган. У XX асрнинг энг буюк рассомларидан бири ҳисобланади. Унинг ишлари жаҳоннинг энг йирик музейларида сақланади, ҳайкаллари эса Европа майдонларини безаб туради.
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг