alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Тошкентда ретро-автомобиллар кўргазмаси бўлади

"Ҳордиқ олами” Халқаро ўзбек сайёҳлик кўргазмаси доирасида 27 апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача ретро-автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади. 
 
alt
 
Кўргазмада ишлаб чиқарилганлигига 60 йил бўлган 20 дан ортиқ ноёб автомобиллар тақдим этилади. Барча автомобиллар қайта таъмирдан ўтказилган бўлиб, ҳатто машина двигателини ҳам ишга солиш мумкин бўлади. Намойиш этиладиган ҳар бир автомобиль кўп йиллик ўз тарихига эгадир. Кўргазмага ташриф буюрганлар эса нафақат ретро-автомобилларни томоша қилишлари мумкин бўлади, балки улар олдида суратга тушиш, салон ичида ўтириб, ўша даврлар ҳайдовчилари сингари ўзларини ҳис этишлари мумкин бўлади. 

Ретро-автомобиллар кўргазмаси ташкилотчилари "РЕТРО UZ автомобилистлар клуби".
Ўтказилиш жойи: Ўзэкспомарказ
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг