alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Бобур Умаровни хотирлаб

Истеъдодли бастакор ва шоирнинг вафотига пневмония сабаб бўлган. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари, хонанда ва бошқа санъат вакиллари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзиб қолдирганлар. Манзура, Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Сардор Раҳимхон, Даврон Кабулов, Лола Аҳмедова, Шаҳло Аҳмедова ва яна кўплаб таниқли инсонлар уни хотирлаб, қайғуларини баён қилганлар. 

Бугун ижодкорни хотирлаб, у билан ҳамкорликдан яратилган хит тароналарнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 
 

РАЙҲОН - БАХТЛИ БЎЛАМАН


 

БОЖАЛАР - КЛЁШ


 

alt Жавлон Шодмонов, продюсер: 

Бобур ака билан кўп марта ҳамкорлик қилганмиз. «Божалар» гуруҳига жуда ҳам кўп хит тароналар ёзиб берганлар. «Клёш», «Мани ёрим», «Муҳаббат», «Ҳай, ҳай секин» қўшиқлари шулар жумласидан. ВИА Марокандга ҳам бир қатор қўшиқлар ёзиб берган эдилар. Улар қаторида «Шоколадим», «Севги дегани шу», охирги ижодий ҳамкорлигимиздан бири Сетора гуруҳи билан биргаликда ижро этилган

«Бўпти хоп» дуэти. Жуда ҳам зўр, ибодати кучли инсон эдилар. Жуда ҳам яқин эдик. Ҳаммамиз қаттиқ ҳурмат қилардик. Ўн беш йилдан ортиқ таниш эдик. Охиратлари обод бўлсин.


ВИА МАРОКАНД ва СЕТОРА гуруҳи - БЎПТИ ХОП


 

ШАҲЗОДА - ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН




ШОҲРУҲ - ЁРОНЕЙ


БОБУР УМАРОВ & ТОЛИБ КУЛИЕВ - АССАЛОМ АЛЕЙКУМ


ZERO гуруҳи - АСРА


МАНЗУРА & БОБУР УМАРОВ - I WANT


ШАҲЛО АҲМЕДОВА - КЕРАКМАС


MANGO гуруҳи - ПИСТА



БЕГГИ & БОБУР УМАРОВ - БИР МАРТА




 

Бобур Умаров - 1979 йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Икки нафар фарзанди бор. Тўнғич фарзанди Самир отасининг изидан кетиб, мусиқа билан шуғулланишни мақсад қилган. Бобур Умаров Шоҳруҳ репер, Манзура, Райҳон, Шаҳзода, Шаҳло Аҳмедова, Согдиана, Манго, Зеро гуруҳлари ва яна бир қатор ўзбек санъаткорлари билан ҳамкорлик қилган. 



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-07-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг