alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Mendirman Jaloliddin: Жавоҳир Зокиров билан суҳбат

 

MYDAYTV каналида суҳбатнинг тўлиқ турини ўзбек тилидаги субтитрлари билан томоша қилинг. 


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида суратга олинаётган сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат. Сериал тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга, Туркиянинг «Тирилиш-Эртуғрул» ва «Қурилиш-Усмон» каби сериаллари билан машҳур Bozdag film компанияси томонидан суратга олинган. Сериалда Ўзбекистон ва Туркиянинг маҳоратли актёрлари иштирок этишган. Жумладан Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Боир Холмирзаев, Акбархўжа Расулов, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова ва кўплаб бошқа актёр ва актрисаларимиз сериалда роль ижро этганлар. Жалолиддин Мангуберди образини эса турк актёри Эмре Кивилжим жонлантирган.


Съёмка ишлари учун Туркияда 30 гектар майдонда юртимизнинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. 3500 кв/м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қад кўтарган. Гурганч кўчалари, аҳоли яшайдиган уйлар, катта бозор ҳам даврга уйғун тарзда бунёд этилган. 200 дан ортиқ либос усталари ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрлаганлар. Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида саҳро жанг саҳналари суратга олинган. 
 

MYDAY STORIES бу - MYDAY ресурсининг MYDAYTV youtube-каналидаги лойиҳаси бўлиб, кўрсатув муаллифи Салима Салихова юртимизнинг таниқли инсонлари билан уларнинг ижодлари, ҳаётлари, муваффақият сирлари ва кўпгина бошқа мавзуларда суҳбат қуради. Ҳозирда лойиҳанинг меҳмонлари қаторида Севара Назархон, Райҳон, Муниса Ризаева, Мурод Назаров, Маҳмуд Муродов, афсонавий "Сахар" гуруҳи яккахони Анвар Жўраев ва яна бир қатор ўз соҳасида ўз ўрнига эга машҳур инсонларни кўриш ва улар билан бўлиб ўтган суҳбатларни бу ерда кўриш мумкин. 

 

Myday Stories ҳамкори Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино - NestOne. У апартаментлар, меҳмонхона, бизнес-марказ, савдо ва кўнгилочар зоналардан иборат мажмуа. Сотув офисида ноёб ипотека таклифи ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

 


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-02-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг