alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Ботир Зокировни хотирлаб

1936 йил 26 апрел санасида ўзбек эстрадаси асосчиларидан бири, истеъдодли хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топган. Машҳур хонанда ҳозир тирик бўлганларида 81 ёшлик юбилейларини қарши олган бўлар эдилар. Ботир Зокировнинг қўшиқлари замонавий эстрада қўшиқ санъатининг асл намунаси сифатида Ўзбекистон радио ва телевидениясининг «олтин фонди»дан муносиб ўрин олган. Ўзбекистон халқ артистининг қўшиқлари турли миллат вакиллари томонидан ҳозирги кунга қадар мароқ билан тингланади.

alt

Бетакрор қўшиқчи, бастакор Ботир Зокировнинг таваллуд айёми муносабати билан биз унинг ҳаёти ва ижодидан баъзи фактларни ва улар ижросидаги қалбларда доим жаранг сочадиган дилбар қўшиқларни ёдингизга солишга қарор қилдик.

alt

 

1. Ботир Зокиров 23 ёшида машҳурликка эришган.

Арабистонлик бастакор Фарида аль-Атрашнинг «Орзуларим машъали», кўпроқ «Араб тангоси» номи билан танилган қўшиқ хонандани кўпгина давлатларда машҳур қилган ва кўп йиллар давомида унинг «ташриф қоғози» ҳам бўлиб келган.

 

2. Хонанда 29 ёшида Ўзбекистон Халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 

Ботир Зокировнинг ижодий изланишлари Ўзбекистонда санъатнинг умуман янги босқичи – эстрада жанрининг пайдо бўлишига олиб келган. Унинг «Араб тангоси», «Газли», «Қайдасан, азизим?», «Раъно», «Ҳаёлимда бўлдинг узун тун» ва бошқа қўшиқлари афсонавий бўлиб қолган. Улар Ўзбекистон санъатининг ёрқин ва ажралмас қисмига айланган. Ботир Зокиров 2000 йилда «Буюк Хизматлар Учун» ордени билан тақдирланган.

 

3. Ботир Зокиров «ОЛИМПИЯ»ни забт этган ягона Ўзбекистонлик хонанда.

Бу Париждаги энг нуфузли ва обрўли концерт зали бўлиб, унда жаҳоннинг энг ёрқин юлдузлари чиқадилар. 1966 йилда французлик томошабинлар «ўзбек булбули»ни тик турган ҳолда олқишлаганлар. Танқидчилар эса  ижобий мулоҳазалар ёзишган. Ҳатто улардан бири хонанда «микрофон портлаб кетмаслиги учун ундан бир оз узоқда туриши»ни ҳам таъкидлаб ўтган.

 

4. Ботир Зокиров 20 йил давомида битта ўпкаси билан қўшиқ ижро этган.

1963 йилда ўпканинг бири оғир жарроҳлик вақтида олиб ташланган. Аммо у бундан кейин тезда қўшиқ куйлаб кетмаган, бир ўпка билан куйлаш учун икки йиллик машғулотлардан кейин қўшиқ айтишни бошлаган. Бунинг учун у ҳар куни тоғга чиққан.

 

5. Ботир Зокировнинг қаламига мансуб шеърга, Фаррух Зокировнинг «ЛЕЙЛИ» қўшиғи ёзилган.

Ботир Зокиров шеърлар, ҳикоялар, ёзган. Жаҳон адабиёти шедеврларини ўзбек тилига таржима қилган. Улар қаторидан Теннесси Уильямснинг «Стеклянный зверинец», Артур Лоуренснинг «Вестсайд қиссаси» Антуана де Сент-Экзюперининг «Кичкина шаҳзода» асарлари 1967 йилда радио учун саҳналаштирилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг