alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
People

Дизайнер Ҳилола Шер билан суҳбат

— Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз.
— Мен мусаввир, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Йигитали Турсунназаров оиласида таваллуд топганман. Онам аслида филология бўлимини тугатган, отам билан турмуш қургач ўзини санъатга бахшида қилган. Ота-онам сабаб мен ҳам санъат йўлини танлаганман. Санъатга бўлган меҳрим болалигимдан шаклланган, бунга албатта, оилавий муҳит таъсир кўрсатган. Мактабнинг 7-синфини тамомлагач, Беньков номидаги Республика бадиий рассомчилик коллежига кирганман.у ерда либослар бўйича рассом бўлимида таҳсил олганман.у ерни тамомлаб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ўқишга кирганман.Турмушга чиқиб, ҳозирда икки нафар фарзандим бор.

— Дизейнер бўлишингизни қачон тушуниб етгансиз?
— Беньков номидаги Республика бадиий рассомчилик коллежининг охирги босқичида таълим олаётганимда «Баҳор» ансамблига либослар бўйича рассом сифатида таклиф қилишди. У пайтлар жуда ёш бўлганман ва жараён мен учун жуда қизиқ эди. Менинг чизмам бўйича бутун бошли ансамблга либослар тикила бошлаган. Сўнг «Шарқ тароналари», «Наврўз» каби давлат тадбирларига таклиф қила бошлашди. Кейинчалик кинода фаолиятимни бошладим. Ва айнан кино соҳасида жуда узоқ ишладим. Менга суратга олиш жараёни жуда ҳам қизиқ эди. Ўз ишининг моҳир усталари бўлган инсонлар билан меҳнат қилдим. Лекин кино соҳаси жуда ҳам қийин, мен учун эса аёллар учун гўзаллик яратиш жуда муҳимлигини тушуниб етдим.

alt

— Либосларни ўзингиз тикасизми?
— Йўқ, ҳозир эскизларим бўйича тикувчи қизларимиз либослар тикадилар. Мен асосан эскизлар яратиш, мато танлаш каби ишлар билан банд бўламан. Мен тайёр адрас сотиб олмайман, балки ўзим нақшларини чизиб, кейин менинг чизмаларим бўйича тўқилади. Маълум, ҳозирда дизайнерлар жуда кўп, мижозларим эса мендан ҳеч кимда ўхшаши бўлмаган нарсаларни илтимос қилишади. Янги нақшлар излаб топишга ва уни матога туширишга ҳаракат қиламан.

— Кўпгина таниқлилар билан ишлагансиз, ким билан ишлаш осон, ким билан қийин?
— Илк марта Муниса Ризаева билан ишлаганман. У билан «Нафс» фильмининг суратга олиш жараёнида танишганмиз. Илк қўшиғини яратганда, менга клипи учун либос яратиб беришни илтимос қилган ва шундан бери ҳамкорлигимиз давом этиб келмоқда. У билан ишлаш жуда осон. У менга ишонади ва ҳаттоки эскизларни кўрсатишимни ҳам талаб қилмайди. Яна Лола билан ишлаш мен учун жуда осон, неча марта бирга ишлаган бўлсак, бир марта ҳам муаммо чиқмаган. Умуман олганда ҳозирча бирон-бир қийинчиликка дуч келмаганман.

alt

— Фильм ёки клипларда қаҳрамонларнинг либосларини яратиш нимадан бошланади?
— Биз бутун жамоа йиғилиб қўшиқни тинглаймиз. Режиссёр клип нима ҳақида бўлиши ҳақида гапириб беради, мен эса қаҳрамонларни сценарий бўйича қандай тасаввур қилаётганим ҳақида сўзлаб бераман. Ҳамма ўзига тегишли иш устида ишлайди ва охирида барча бўлаклар бирлаштирилиб, яхлит картина ҳозир бўлади. Фильмлар учун ўзи нимага либослар бўйича рассом таклиф қилинади? Қаҳрамоннинг ички дунёсини либослар орқали кўрсатиб бериш учун.

— Шоу-бизнес оламида жуда талабгир дизайнер ҳисобланасиз, лекин оддий халқ сизни яхши танимайди.
— Менинг яратган моделларим ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Бунга сабаб уларнинг нархи эмас, балки тузилиши. Мен либосларни ва уларга бўлган одатий қарашларни синдириш тарафдориман. Мен модани ёмон кўраман. Менинг тушунчамда мода – бу инсонга ярашиб, уни безаб турадиган либос. Баъзан эндигина санъатга қадам қўйган инсонлар бир талай ғоя билан либос буюртма қилишга келишади. Кимнингдир образини ёқтириб, унга ўхшаган либос тикиб беришимни сўрашади. Табиийки, уларга рад жавоби бераман. Мен бирор бир либос яратишдан олдин инсоннинг ички дунёсини, характерини инобатга оламан ва айнан унга мос образни яратишга ҳаракат қиламан. Яна бир тарафи, менинг либосларимни кийишга ҳамма ҳам журъат қила олмайди.

— Биринчи ва ҳозирча ягона бўлган «Мактуб» номли шахсий кўргазмангизни 2010 йилда тақдим қилгансиз. Режангизда яна кўргазма ўтказиш борми?
— Шу йилнинг октябрь ойида шахсий кўргазмамни ва либослар намойиши ўтказишни режалаштирганмиз.

— Бу йил либосларда қандай тренд кузатилади?
— Одамни чиройли қиладиган либос доимо трендда. Тўғри, бу йил у ранг тренд, бу бичим мода деган гап бўлади. Лекин тасаввур қилинг, сариқ ранг урфга кирди, лекин сизга умуман ярашмайди. Мода деб ўзингизга ярашмаган нарсани кийиб олмайсизку. Инсон ўзига ярашган ва бахтли ҳис қилишга кўмаклашадиган либосни кийиши керак.

alt

— Икки фарзанд онасисиз. Оилавий иқтидор уларга ҳам ўтганми?
— Фарзандларим расм чизишга қизиқишмайди. Уларга кўпроқ футбол ёқади. Яна саёҳат қилишни ҳам яхши кўришади. Тез-тез чет элга саёҳат қилиб турамиз ва бундай саёҳатларда албатта уларни ўша давлат тарихи, маданияти ва санъати билан таништиришга ҳаракат қиламан.

— Энг катта ютуғингиз?
— Менинг фарзандларим ва ота-онам. Менинг дўстларим, яқинларим.

— Режаларингиз?
— Октябрь ойида либослар намойиши ва шахсий кўргазмамни тақдим  этишни режалаштирганмиз. Париж ва Дубай шаҳарларида либослар намойиши билан бўламан.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг