alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Болаларга

Болалар хонаси учун қизиқарли ғоялар

Инсонлар қадим замондан гўзаллика интилиб келган. Қадимда ҳам инсоният ўз оиласи учун уйида гўзаллик ва шинам муҳит яратишга ҳаракат қилган. Ҳозирги замонавий асримизда уй дизайни, хоналар девори ранги ва бошқа таъмирлаш, ҳамда безатиш ишларига оид турли туман ғоялар кўпайиб кетган. Ҳар бир оиланинг энг муҳим аъзоси бу фарзандлардир. Ота-она ўз боласини дунёга келтирар экан, унга қулайликлар яратишга интилиб келган.
Шу сабабли сизларга азизлар бугун фарзандингиз хонасини безатиш ва ранглар танлаш бўйича бир нечта ғояларни таклиф қилишга қарор қилдик.
Ажаб эмас ушбу ғоялардан илхомланиб болангиз хонасини биз кўрсатиб ўтган йўналишларда безатишга қарор қилсангиз. 

Биринчи ғоя. Сиз кўриб турган хона суратида деворларга ёпиштириладиган махсус гулқоғоз фақат хонанинг бир тарафига ёпиштирилган. Бу дизайнерлар томонидан кўпинча қўлланилиб келадиган усуллардан биридир. Бу усул хона интерьерига алоҳида ва аниқ урғу беришга имкон беради.

 

alt

Иккинчи ғоя. Болалар ёрқин рангларни ёқтиришлари ҳеч биримизга сир эмас. Шу сабабли ушбу хона деворларига турли ҳилдаги кўнгил очар ранглар танланган. Бу хона безатуви кўпроқ ширинтой ва гўзал қизалоқлар учун мосроқ танлов бўлади деб ўйлаймиз. 

 alt


Учинчи ғоя. Кичкинтойлар хонаси уларни севимли мультфильм қаҳрамонлари тасвирланган девор учун махсус гулқоғоз билан безатилса, уларга бу албатта ёқишига шубҳа ҳам қилмаса бўлади. 
 

alt

 

Тўртинчи ғоя. Табиатнинг барча ранглари мужассамланган ва табиат расмлари акс эттирилган ҳолда болалар хонаси безатилса, уларнинг тасаввурлари риввожланишига, ҳамда улар ва ота-оналарининг кайфиятлари доимо аъло даражада бўлишини таъминлайди. 
 

alt


Бешинчи ғоя. Йўл-йўл урфдаги девор учун махсус қоғозлар ҳам хонага ўзгача вайз бағишлайди. Кўк, бинафша ва сокин тусдаги ранглар анчагина улғайиб қолган болакайлар учун тўғри танлов бўлиши аниқ.


alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг